«Ал-Жазира» клуби ва БАА терма жамоаси ҳужумчиси Али Мабхут терма жамоа сафида гол уриш бўйича аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессидан ўзиб кетди.
ЖЧ—2022 саралаши доирасида кечган Малайзияга қарши учрашувда (4:0) Мабхут дубль қайд этди. Бу унинг БАА терма жамоаси сафидаги 72 ва 73-голлари эди. Шу тариқа 30 ёшли ҳужумчи терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 8-ўринга чиқиб олди.
Ўз навбатида Месси ҳам Аргентинанинг Чилига қарши ўйинида (1:1) гол уриб, терма жамоа сафидаги голлари сонини 72 тага етказиб олди ва ҳиндистонлик Сунил Чҳетридан (71) ўзиб кетди.
Ҳозирда тўп сураётган футболчилар орасида Мабхут иккинчи ўринда бормоқда. Ундан олдинда фақат Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду (103 та гол) бор.
Эронлик Али Дайи терма жамоа сафида голлар уриш бўйича рекордчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 109 та гол бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)