• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ғолибсиз уруш. Фаластин—Исроил можароси ҳақида

    Фаластин—Исроил можаросининг 2014 йилдан буён кузатилган энг кучли авж олиши 2021 йил май ойига тўғри келди. Қуйида «Дарё» колумнисти Сарвар Жалолов мазкур можаро моҳиятини тушуниб олиш учун бир нечта саволларга жавоб бериб ўтади.

    Ғолибсиз уруш

    11 кун давомида Ғазо секторидан 4360 та ракета учирилган, Исроил томонидан 1500 дан ортиқ ҳаво, ер ва денгиз орқали зарбалар берилган урушда 21 май куни ўт очиш тўхтатилди. Ғазо секторида жами 248 киши, жумладан, 66 бола ва 39 аёл ҳалок бўлди, 1900 дан ортиқ одам жароҳат олди, 72 минг киши кўчишига тўғри келди. Шунингдек Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Фаластин ҳудудларида 31 киши ҳалок бўлди, бу жами фаластинлик қурбонлар сонини 279 тага етказади. Исроил томони эса 12 киши уруш қурбонига айланганини маълум қилган.

    Ушбу можаро кенг қатлам орасида, айниқса ахборот маконига сўнгги йиллар давомида қўшилган ўқувчилар орасида анча қизғин баҳс-можароларга сабаб бўлди. Масалан, уни Қорабоғ можароси атрофидаги Озарбайжон—Арманистон зиддиятига қиёслашлар кўп бўлди. Аммо биргина Озарбайжоннинг Исроил билан, Арманистоннинг эса Фаластин билан жуда яхши муносабатларга эгалигини эслаш бу таққослашга чуқурлашмаслик учун етарли.

    Айни пайтда тугалланган можаронинг моҳиятини яхшироқ тушуниб олиш учун баъзи муҳим саволларга жавоб бериш лозим.

    Уруш қаерда бўлди?

    Уруш тўлиқлигича Исроил назоратидаги ҳудудларда бўлди, шунингдек, қисман Ливан ва Сурия ҳудудидан ҳам ракеталар учирилган.

    Исроил назоратидаги ҳудудлар қаерлар? 1947 йилда БМТнинг Фаластинни араб ва яҳудий давлатларига бўлиш режаси эълон қилингач 1948 йил 14 майда Исроил давлати тузилгани эълон қилинди, араб давлати эса тузилмади – бу кейинчалик можаронинг кескин оқибатларга олиб келган асосий сабабларидан бири эди.

    БМТнинг Фаластинни араб ва яҳудий давлатларига бўлиш режаси

    БМТнинг Фаластинни араб ва яҳудий давлатларига бўлиш режаси
    Фото: BBC

    Араб давлати тузилмаганига Фаластин арабларининг Исроилни қабул қилишни истамаганлари билан биргаликда қўшни араб давлатларининг бу давлатни тезлик билан йўқ қилишига бўлган ҳаддан зиёд ишончи ва амбициялари ҳам сабаб бўлган эди. Зеро 1948—1949 йиллардаги дастлабки Араб-Исроил уруши натижасида БМТ режаси бўйича Фаластиннинг арабларга ажратилган қисмининг ярмидан кўпи бой берилди, 1949 йилда Исроил Фаластиннинг тўрт қўшниси — Миср, Трансиордания, Сурия ва Ливан билан сулҳ тузди.

    1949 йилдаги чегаралар

    1949 йилдаги чегаралар
    Фото: BBC

    Қизиғи, араблар ихтиёрида қолган ҳудудлар фаластинликларнинг эмас, қўшниларининг назоратига ўтганди. Ғазо секторининг қолган қисми устидан Миср назорат ўрнатди. Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ва Қуддусда эса Трансиордания назорати ўрнатилди, 1 йил ўтиб эса бу ҳудудни аннексия қилиб, мамлакат номи Иорданияга ўзгартирилди.

    1967 йилдаги Олти кунлик уруш натижасида эса Мисрдан Ғазо сектори ва ўз ҳудудидан бир неча баравар катта Синай яриморолини, Иорданиядан Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Қуддусни, шунингдек, Суриядан Голан тепаликларини босиб олди. Шу пайтдан бошлаб Фаластин ҳудудлари тўлиқ Исроил назоратига ўтди.

    1967 йилги урушдан кейин чегаралар

    1967 йилги урушдан кейин чегаралар
    Фото: BBC

     

    Бу урушдан кейин белгиланган чегаралар ҳозиргача хариталарда Исроил ва Фаластин ўртасидаги чегара сифатида кўрсатиб келинади, де-факто эса бутун ҳудуд Исроил назоратида. 1973 йилги урушдан кейин Исроил Синай яриморолини тинчлик сулҳи эвазига Мисрга қайтариб беришга рози бўлди, лекин қолган ҳудудлар ўз назоратида қолди.

    1973 йилги урушдан кейинги музокаралар натижасида 1982 йилда ўрнатилган чегаралар

    1973 йилги урушдан кейинги музокаралар натижасида 1982 йилда ўрнатилган чегаралар
    Фото: BBC

    Унда Фаластин ҳудудлари қаерда?

    1947 йилда Фаластин ҳудудлари бўлиниши режаси эълон қилинганда яҳудий давлати тузилиб, араб давлати тузилмагач, Фаластиннинг араблар учун ажратилган ҳудудларини эгаллаган Миср ва Иордания бошқариб келди. 1964 йилда фаластинликларнинг дастлабки ҳарбийлашган сиёсий институти — Фаластин Озодлик ташкилоти тузилди.

    1967 йилда Исроил ушбу ҳудудларни эгаллагач Иордания ҳудудига кўчиб ўтган ташкилот тез орада қўшни давлат раҳбарияти билан келишмай Ливанга чиқиб кетди ва ҳам Ливан фуқаролар урушида қатнашди, ҳам Исроилга ҳужумлар уюштириб турди. Бу орада Миср ҳам 1978 йилда Кемп-Дэвид келишувлари натижасида Исроил билан душманлик муносабатларини тугатиб, расмий алоқалар ўрнатди.

    «Фаластинни озод қилиш бурчи»ни ўз зиммасига олган икки асосий қўшнининг чекиниши ортидан ҳамда бутун умри Исроил билан урушда ўтган янги авлод шаклланиши туфайли Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилда яҳудий манзилгоҳлари қурилишидан норозилик сифатида бошланган ҳаракатлар 1987 йилда биринчи Фаластин Интифадасига айланиб кетди.

    Ушбу қўзғолон натижасида тез орада ва ниҳоят Фаластинда араб давлати тузилиши эълон қилинди. Фаластин миллий мухторияти номини олган давлат тузилмаси етакчиси Ёсир Арофат БМТ минбаридан туриб 1967 йилги чегаралар бўйича ҳудудлар кафолатланиши эвазига Исроил давлати тан олинишини ҳам маълум қилди.

    Фаластинликларнинг биринчи қўзғолони 1993 йилгача давом этди ва икки тараф етакчиларига тинчлик бўйича Нобель мукофотини олиб берган Осло келишувларига олиб келди. Бу пайтга келиб Фаластиннинг Ғарбий соҳилдаги ҳудудлари яҳудий манзилгоҳлари қурилиши эвазига юзлаб бўлакларга бўлиниб кетган эди. Осло келишувларида ушбу статус-кво сақланиши белгиланди, фаластинликларга аҳоли пунктларини белгиланган ҳудудлардан ташқарига кенгайтирмаслик мажбурияти қўйилди. Ғарбий соҳилнинг яҳудийлар томонидан эгалланган қисмлари 1997 йилгача Фаластин мухториятига қайтарилишига келишилди. Бироқ қайтарилмади. Шундай қилиб ҳозирда Фаластин ҳудудлари деганда Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилдаги юзлаб «қуруқликдаги ороллар»дан иборат «Фаластин архипелаги» тушунилади.

    Исроилнинг ҳозирги чегаралари ва «Фаластин архипелаги»

    Исроилнинг ҳозирги чегаралари ва «Фаластин архипелаги»
    Фото: BBC

    Уруш кимлар ўртасида бўлди?

    Биринчи Интифада даврида Фаластин Озодлик ташкилоти билан бирга курашга янги ташкил қилинган ҳаракат — асосий ғояларидан бири Ислом давлати қуриш бўлган ҲАМАС қўшилган эди. 2000—2005 йилларда бўлган Иккинчи Интифада даврида эса ҲАМАСнинг янада фаол иштироки туфайли мавқейи ошиб кетган эди. ҲАМАС ва/ёки унинг ҳарбий бўлинмалари 1995 йилда АҚШ, 2002 йилда Канада, 2003 йилда АҚШ босими остида Европа Иттифоқи томонидан террорчилик ташкилотлари рўйхатига қўшилган. Бундай рўйхатларга ўз вақтида Фаластин Озодлик ташкилоти ҳам қўшилган бўлиб, 1988 йилга келибгина чиқарилган.

    Ҳаракат Фаластин Озодлик ташкилоти таркибига қўшилмаган, 1996 йилда дастлабки Фаластин парламенти сайловларини ва 2004 йилда Ёсир Арофат вафот этгач 2005 йилдаги президент сайловларини ҳам бойкот қилган. 2006 йилдаги парламент сайловида эса қатнашиб, кутилмаганда кўпчилик овоз олади. Бу орада 2005 йилда Исроил биртомонлама равишда Ғазо секторидан қўшинларини ҳам, аҳолисини ҳам чиқариб, ҲАМАСга қўшиб бутун ҳудудни блокадада қолдирди.

    Шундан кейин ҲАМАС Фаластин Озодлик ҳаракатининг етакчи партияси — ФАТҲнинг сиёсий институтларига параллел равишда ўз институтлари тармоғини яратишни бошлади. Бироқ Фаластин мухториятининг янги президенти, ФАТҲ етакчиси Маҳмуд Аббос ҲАМАС тайинлаган ҳукумат аъзоларини тан олмай, ўз одамларини тайинлайди. Шу ва бошқа сабаблар туфайли ҲАМАС ва ФАТҲ ўртасидаги келишмовчиликлар қуролли тўқнашувларга, бунинг ортидан 500 дан ортиқ қурбон олиб келди.

    2007 йил бошида ягона ҳукумат тузишга келишилган бўлса ҳам, ёзга келиб Ғазо секторидаги ФАТҲ ташкилотлари, Ғарбий соҳилдаги эса ҲАМАС ташкилотлари ёпилди. Шундан буён Фаластиннинг икки ҳудуди икки ташкилот томонидан бошқарилади. ҲАМАС Исроил билан тинч муносабатларни тан олмаслиги туфайли Ғазо сектори яҳудий давлати билан можароларда асосий объект бўлиб келмоқда. Жумладан, 2007—2008 йиллардаги уруш ва шу пайтгача сўнгги йирик можаро бўлиб келган 2014 йилдаги уруш айнан ҲАМАС билан Ғазо секторида бўлиб ўтган.

    2021 йилги урушга сабаблар Ғарбий соҳилда Ал-Ақсо масжидига киришга Исроил ҳарбийларининг аралашуви ҳамда Қуддуснинг Шайх Жарроҳ маҳалласидан 6 та фаластинлик оилани зўравонлик билан чиқариб, у ерда қурилиш бошлашга уриниш каби ҳодисалар бўлса ҳам, уруш Ғазо секторида ҲАМАС билан бўлди. Нега?

    Апрель ойида келишмовчиликлар бошлангач эскаляциядан чўчиган амалдаги президент Маҳмуд Аббос 29 апрель куни май ойига режалаштирилган президентлик сайловлари номаълум муддатга қолдирилишини эълон қилди. Ўзини Фаластин халқининг ягона вакили сифатида кўрадиган ҳукуматнинг кучсиз позициясини кўрган ҲАМАС буни бутун Фаластин ҳудудларида мавқейини яхшилаб олишга имконият сифатида кўрди.

    Дастлаб Исроил ҳаракатларини тўхтатмаса уруш бошлаш билан таҳдид қилинган бўлса, кейинчалик бу ҳақиқатга айланиб, кунига ўртача 400 тага яқин ракета отилди. Экспертларнинг фикрича, бу ракеталарнинг ҳаммаси ҳам четдан олиб келинмаган, анча қисми ҲАМАС лабораторияларида тайёрланган. Ракеталар урушига Исроилнинг «мўъжизавий» мудофаа тизими — «Темир гумбаз» ҳам доимий ҳужумларга бардош беролмаслиги маълум бўлди.

    Ўз навбатида Исроилдаги ички сиёсий курашлар ҳам можаронинг бу даражада жиддийлашишига етарлича «ҳисса қўшди». Бош вазир Бинямин Нетаньяху бошчилигидаги ҳукмрон партия икки йил олдинги парламент сайловларида мутлақ кўпчилик овоз ололмагач, ҳукумат тузиш имконсиз бўлиб қолган эди. Шу сабабли икки йил ичида уч марта такроран сайлов (охиргиси 2021 йил мартда) ўтказилганига қарамай муаммо ҳалигача ечилмаган.

    Бундан ташқари, Нетаньяхунинг ўзига коррупция ва хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича айбловлар қўйилган. Шунингдек, мартдаги сайловлардан кейин Нетаньяхуга энг кўп овоз олган апртия — Ликуд етакчиси сифатида яна ҳукумат тузиш вазифаси қўйилган эди. 4 май куни Нетаньяхуга берилган мандат тугаб, 5 майдан ҳукумат тузиш ваколати сайловда иккинчи ўринни олган Еш Атид партияси етакчиси Яир Лапидга ўтди.

    Лапид ҳукумат коалициясини тузиш учун парламентга ўтган ўнлаб партиялар билан музокараларни бошлаб, 8 майдаёқ умумий механизмларни келишишга эришгани маълум қилинган эди. Мухолифат томонидан ҳукумат тузилишида муҳим роли бўлган араб партияларининг маълум шартлар эвазига розилиги олингани 10 май куни эълон қилиниши кутилаётган эди. Бироқ айнан шу куни Ғазо секторидан ҲАМАС ва Исроил ракета отишмалари бошланиб, музокаралар музлаб қолди.

    11 кунлик қуролли тўқнашувлар пайтида араблар иштирокидаги мухолифат коалицияси режаси бутунлай барбод бўлгандек кўринган эди. Бироқ 23—28 май кунлари яна мухолифат партиялари коалиция бўйича келишувга эришишгани эълон қилинди. Шундай қилиб, июннинг биринчи декадасида Исроил тарихида илк марта араб партиялари иштирокида ҳукумат тузилиши мумкин. Бу Фаластин билан муносабатларга қанчалик таъсир қилиши номаълум, бироқ Исроил араблари учун шароитлар яхшиланиши ушбу партияларнинг асосий талабларидан эканлиги аниқ.

    Шу билан бирга можаро Фаластиндаги ички ижтимоий-сиёсий муносабатларга ҳам жиддий таъсир кўрсатиши тайин. Биринчи ўринда бу Ғазо секторига тегишли. 16 йилдан буён қамалда яшаётган, майдони Тошкент шаҳрига қарийб тенг бўлган ушбу ҳудуд уруш давомида жуда катта талафот кўрди ва Ғазодаги гуманитар инқироз янада чуқурлашди. Ғарбий соҳилда эса ҲАМАСнинг мавқейи ошса, бу ҳайратланарли бўлмайди.

    Шундай бўлса, баъзи экспертлар томонидан илгари сурилаётган версия бўйича Нетаньяху Исроилда ўз сиёсий мавқейини тиклаш учун эскалация қилган можароси унинг фойдасига эмас, Фаластиндаги душмани — ҲАМАС фойдасига ишлаган бўлади. Бундан ташқари, Фаластиннинг янги муаммолар билан улғаяётган яна бир авлоди шаклланмоқда.

    Аввалги икки қўзғолон — Интифадаларни айнан ўз муаммоларига ечим топишни истаган икки авлод олиб боргани эсланса, бу масалада ҳам Фаластин, ҳам Исроил раҳбарияти жиддий бош қотириши кераклигини тақозо этади. Ўт очиш тўхтатилгач, ҳам Исроил, ҳам ҲАМАС ўз ғалабасини эълон қилган бўлса-да, қайсидир томоннинг ростан ғолиб бўлганини айтиш қийин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    03.06.2021, 10:17   Изоҳ (0)   105179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Мухлислари устидан пул сочган Жаҳонгир Отажонов, фарзанд кутаётган Феруза Юсупова, Муниса Ризаеванинг эри нима иш қилади?

    Шоу-бизнес | 12 май, 13:43

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    Дунё | 12 май, 13:23

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:12

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    Кино | 12 май, 13:01

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    Дунё | 12 май, 12:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.