• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чавандоз маст бўлган деган гаплар ранжитди» — Бухородаги фестивалда отдан йиқилса-да, Ўзбекистон байроғини қўлдан ташламаган чавандоз

    Бухорода 2021 йилнинг 28—30 май кунлари XIX «Ипак ва зираворлар» Халқаро анъанавий фестивали бўлиб ўтгани хабар берилган эди. Уч кун давом этган фестивалнинг иккинчи кунидаги тантанали юришда чавандоз ва отнинг ерга йиқилиш ҳолати «Ҳақиқий ватанпарвар ерга қуласа ҳам, байроқни қўлдан ташламади», дея талқин қилинди. «Дарё» мухбири ушбу ҳолатнинг қандай содир бўлгани билан қизиқди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Маълум бўлишича, фестиваль жараёнлари 30 дан ортиқ лойиҳалардан иборат бўлиб, уларга 15 мингга яқин хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар жалб қилинган. Биргина тантанали карвон юришида (марш) спортчию, фолклор дасталар, санъаткор ва ҳунармандлар, корхона-ташкилот, ўқув муассасалари ходимлари, аҳоли ва талаба ёшлардан иборат 5 мингга яқин фуқаролар қамраб олинган.

    «‘Арк’ қўрғонидан ‘Лаби ҳовуз’ мажмуасигача бўлган манзилдаги карвон юришида Бухоро якка кураш спорт мактабига қарашли от спорти мактабининг еттита отидан фойдаланилган. Отларни бошқариш учун тажрибали етти нафар чавандоз бириктирилган. Карвон юришида отларнинг бири қўққисдан қаттиқ ҳурккан ва кутилмаганда сирпаниб, чавандоз билан бирга ерга йиқилган. Чавандоз отдан йиқилаётган кезда ҳам ўзини йўқотиб қўймаган ва Ўзбекистон байроғини ерга тушириб юбормаслик учун уни қўлида даст тутган.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу сурат изоҳига қизиққан «Дарё» мухбири Бухоро якка кураш спорт мактаби директори Сарви Умаров билан телефон орқали боғланган. Сарви Умаров «Саволингизга жавоб беришим учун сизда нима асос бор?» — дея ҳолатдан хабарсизлигини, ҳатто бу ҳақда эшитмаганини айтиб, қўполлик қилган.

    Шундан сўнг «Дарё» мухбири Бухоро якка кураш спорт мактабига қарашли от спорти мактаби чавандози Санжар Раҳимов (суратдаги чавандоз) билан суҳбатда бўлган.

    «Биласиз, тантанали юриш жуда кўтаринки кайфиятда, карнай-сурнай, доираю ноғоралар садоси остида бошланади. Минг-минглаб одамлар жалб этилади. Энг олд қаторда эса биз, чавандозлар юрамиз. Бизни эса олдинда жуда кўплаб телевидение операторлари ҳамда сураткашлар қаршилаб боради. Икки ён томон эса аҳоли билан гавжум, ‘қий-чув’, шодон қийқириқлар. Шундай кезда менга бириктирилган от кутилмаганда ҳуркиб, кишнаб, тақали туёғи сирпаниб кетди ва ағдарилди. Ўнг қўлимда эса Ўзбекистон байроғи. Бу ҳолат шу қадар қисқа фурсатда тез содир бўлдики, отга қўшилиб йиқилаётганимни билиб, шунда ҳам ўнг қўлимдаги байроқни ерга тушириб юбормаслик учун чаққонлик билан чап қўл тирсагимни ерга тираб олдим», — дейди чавандоз Санжар Раҳимов.

    Чавандознинг айтишича, айни шу ҳолатда одамлар тезкорлик билан кўмакка эмас, суратга олиш учун шайланган. Бир неча дақиқа ичида ўзи ва бошқарувидаги от аҳволини ўнглаган чавандоз карвонга қўшилиб, юришда давом этган.

    «От спорти мактаби тантанали карвон юриши мўлжалланган ‘Арк’ қўрғонидан етти километр олисда. Отларнинг туёқларига ҳимоя воситаси бўлган тақалар урилгани учун уларни баҳолиқудрат асфальт йўлларнинг чети, яъни қум-тупроқли жойдан юргиздик. Асфальтли йўлда отларнинг тақали туёқларда юриши ҳам анча-мунча мушкул. Бироқ шундай йўлларда ҳам отлар қўққисдан ҳуркмаса ёки чўчимаса, бундай ҳолатлар юзага келмайди», — дейди чавандоз.

    Чавандоз мазкур воқеага нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали билдирилган масхаромуз ва кинояли муносабатлардан ранжиганини ҳам қўшимча қилди.

    «Ҳатто, ‘чавандоз спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда бўлган’, деган ҳақоратомуз гаплар ҳам бўлди. Бу ҳаммасидан ўтиб тушди. Аллоҳга шукур, беш вақт намоздаман. 1985 йилдан буён от спорти билан шуғулланаман, спорт устасиман, тажрибам етарли. Бироқ айни ўша дамда ерга ағдарилиб тушаётганимни онгли равишда ҳис қила туриб, қўлимдаги байроқнинг оёқости бўлиши ва ерга тушиб кетишини истамадим, холос. Шукурки, отга ҳам, ўзимга ҳам ҳеч қандай зиён етган эмас», — дейди чавандоз.

    Мавзуга доир: Фото: Ёшлар фестивалида ош дамлаган Тўрақўрғон тумани ҳокими

    31.05.2021, 22:25   Изоҳ (0)   44296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент—Хожикент поездларининг 1 июнги 4 та рейси бекор қилинади

    31.05.2021, 22:22

    1 миллиондан ортиқ меҳмон, ўзбек эстрадаси юлдузлари ва байрамона мушакбозлик: Наманганда Халқаро гуллар фестивали якунига етди (фото ва видео)

    31.05.2021, 22:10

    Фарғонада Кореядаги университетга имтиҳонсиз киритиб қўйишни ваъда қилиб, мактаб ўқувчиларидан жами 20 млн сўм олган шахслар аниқланди

    31.05.2021, 21:57

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси бухоролик ёшлар билан учрашди

    31.05.2021, 21:00

    Зоир Мирзаевнинг ижтимоий соҳага масъул ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариши мумкин

    31.05.2021, 20:39

    Сенат Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашни маъқуллади

    31.05.2021, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Hodie mihi’дан Cras tibi’гача: “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида муаллифлар томонидан яширилган ишоралар

    Маданият | 2 июл, 12:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 2 июл, 12:10

    АҚШда жосусликда айбланиб Хитойнинг икки фуқароси ушланди

    Дунё | 2 июл, 12:07

    Бухорода пиёда сабаб кортеж йўлини тўсган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:52

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков фарзандли бўлди, Муниса Ризаева Жей Ло билан дуэт айтмоқчи, Юлдуз Усмонованинг жаҳлини чиқаришди

    Маданият | 2 июл, 11:32

    Ўзбекистон президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:27

    “Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёргарлик кўрди” — АҚШ манбалари

    Дунё | 2 июл, 11:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.