Тошкент—Хожикент—Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 4 та рейси бир кунга бекор қилинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 июнь куни «Тошкент минтақавий темир йўл узели» УКга қарашли Қодиря—Оққовоқ станциялари оралиғидаги 1 километр темир йўлда ҳамда мазкур темир йўлнинг 16-километрида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли 1 июнь кунги ҳаракат жадвали бўйича соат 07:10 да, 10:10 да, 14:06 да, 16:42 да ҳаракатланадиган Тошкент—Хожикент йўналишларида қатнов бекор қилинади.
Шу куни соат 17:31 ҳамда соат 19:13 да ҳаракатланадиган Тошкент—Хожикент йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент—Хожикент шаҳарлараро тезюрар поезди қатнови 2019 йилнинг май ойидан йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)