Дунё бўйлаб 28 май куни камера объективига муҳрланган қизиқарли суратларни намойиш қиламиз.

Индонезиянинг Румпин қишлоғида сотилаётган олтин балиқлар.

Фото: Legion Media

Тошкентдаги чорраҳалардан бирида жазирама оқибатида эриб кетган светофор.

Фото: Facebook / Мухторов Муродхўжа

Лондондаги Темза дарёсининг жанубий қирғоғида COVID-19 оқибатида вафот этганлар учун бағишлаб ташкил қилинган миллий ёдгорлик деворига қайд ёзаётган аёл.

Фото: AFP

Болалар Хоразм вилояти Хонқа туманидан оқиб ўтувчи Шовот каналида чўмилмоқда.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Исломнинг учинчи муқаддас жойи бўлмиш Ал-Ақсо масжидида жума намозини ўқиб қайтаётган фаластинликлар.

Фото: AFP

Сувайш канали соҳилида дам олаётган одамлар.

Фото: EPA

Полициядаги тинтув пайтида автомашинада ушланган ёш ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган иккита жайрон Туркиянинг Конья шаҳридаги Каратай ҳайвонот боғида атрофни ўрганмоқда.

Фото: Getty Images

Барселонадаги Nissan заводида компания ушбу заводни ёпиш режасини эълон қилганидан кейин ишчилар томонидан норозилик намойиши ўтказилди.

Фото: EPA

«Барселона» клубининг «Камп Ноу» стадионида «Реал Мадрид» жамоаси формасини кийган одам коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланмоқда.

Фото: Reuters

Куба пойтахти Гаванада яшовчи Ёнисбель Сантана исмли йигит ўзининг кабутарлари билан суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Шри-Ланка яқинида кимёвий моддалар олиб кетаётган X-Press Pearl контейнер кемасида юз берган портлаш оқибатида соҳилга тўпланган чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: AP Photo

Муҳожир деб ҳисобланган бир гуруҳ одамлар Буюк Британиянинг Дувр портига олиб келинмоқда.

Фото: PA

Уэльс футбол терма жамоаси мураббийи Райан Гиггз суд биносини тарк этмоқда. «Манчестер Юнайтед» афсонаси 2 аёлга ҳужум қилганликда айбланмоқда.

Фото: AFP

COVID-19 оқибатида вафот этган одам жасадини ёқиш жараёнида қатнашаётган марҳумнинг қариндошлари.

Фото: EPA

Хитойдаги чекишга қарши кампания доирасида шу мавзу акс эттирилган ниқобдаги бошланғич мактаб ўқувчилари.

Фото: Shutterstock

Венеция пляжидаги Skatepark боғида скейтборд учаётган одамлар.

Фото: AFP

Конгодаги озиқ-овқат тарқатиш пунктига йиғилган Ньирагонго вулқони отилишидан сўнг бошқа ҳудудга кўчирилган одамлар.

Фото: AP Photo

Нью-Йоркда Манҳэттен манзараси фонида боғда ўтирган одамлар.

Фото: AFP

Индонезиялик балиқчилар тўрларини таъмирламоқда.

Фото: AFP

Бразилия президенти Жаир Болсонару Амазонас штатидаги Яномами қўриқхонасида давлат мадҳиясини тингламоқда.

Фото: Reuters

АҚШда Тинч океани океанариумидаги саккизоёқ бошқа балиқлар билан бирга сузиб юрибди.

Фото: AFP

Башар Асад Суриядаги президентлик сайловларида 95,1 фоиз овоз билан ғолиб бўлди. Асаддан ташқари яна икки номзод президентлик учун кураш олиб борди.

Фото: AP Photo

Сиднейда ўзига турдош бўлган жонзотларни ейишга қодир миллионлаб кемирувчилар Квинсленд ва Янги Жанубий Уэльс штатларидаги мактаблар, уйлар ва шифохоналарни тўлдириб юборган. Кемирувчиларнинг бу қадар кўпайиб кетишига ўтган йилги ёғингарчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: AP Photo

Непалдаги коронавирус беморларини даволашга ихтисослашган шифохона яқинида турган аёллар. Мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 7000 дан ошди.

Фото: EPA

Ғазо секторининг шимолида Байт Хунун шаҳридаги вайрон қилинган уйнинг харобаларида ўтирган мушук. 21 май куни ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги сулҳ кучга кирди.

Фото: EPA

Туркиянинг Измир шаҳрида жойлашган миллий боғдаги фламинголар.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: