Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES Football Observatory) Италия А Сериясининг 2020/21 йилги мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Мавсум терма жамоасидан «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўрин олмади. Португалиялик футболчи Италия чемпионатида мавсум тўпурари бўлганди.
CIES талқинига кўра А Серия 2020/21 йилги мавсуми рамзий терма жамоаси:
Ҳужумчилар: Самир Ҳанданович («Интер»);
Ҳимоячилар: Робин Гозенс («Аталанта»), Алессандро Бастони, Милан Шкриньяр, Ашраф Ҳакими (барчаси – «Интер»);
Ярим ҳимоячилар: Марсело Брозович («Интер»), Хоқон Чалхонўғлу («Милан»), Родриго де Пауль («Удинезе»), Лоренцо Инсинье («Наполи»), Доменико Берарди («Сассуоло»);
Ҳужумчилар: Ромелу Лукаку («Интер»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)