• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз ўз эътирозимизни билдирамиз». Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган депутат иши юзасидан Андижон вилояти депутатлари Президентга мурожаат қилди

    Андижон вилояти Халқ депутатлари кенгашларининг бир гуруҳ депутатлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳамкасблари иши юзасидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.

    Фото: YouTube / @Soyadagisiyosatchilar

    Фото: YouTube / @Soyadagisiyosatchilar

    Мурожаатда дастлаб сўзга чиққан Андижон шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Жиянов мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида ислоҳотларни амалга оширишда Президент билан елкама-елка туриб ишлаётганидан хурсандлигини айтди. Шу билан бирга, у мансабдор шахслар томонидан депутатларга босим ўтказилиши тўғрисида гапириб, кенгашнинг «қонунлар ва қонуности ҳужжатларига зид» қарорларидан норозилигини билдирди.

    Унинг сўзларига кўра, депутатлар яқинда ҳамкасби Шуҳратбек Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор юзасидан Андижон шаҳар кенгашининг 20-сессиясида чиқарилган қарор юзасидан шикоят қилган, бироқ бир неча кун ўтган бўлса-да, ҳали ҳам натижа йўқлигини маълум қилган.

    «Биз маҳаллий кенгаш депутатининг дахлсизлигининг қўпол равишда бузилиши эътиборсиз қолиб кетаётганидан эътирозимизни билдирмоқчимиз», — деди ва Олий Мажлис Сенатини кенгаш қарорини бекор қилишга чақирди.

    У Президентдан вазиятни назоратга олишни ва маҳаллий кенгаш депутатларининг дахлсизлигини кучайтиришни сўради.

    Хўжаобод туман кенгаши депутати Элёрбек Абдураимов Андижон шаҳар кенгаши ҳаракатларини «қонунга зид» деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, бу нафақат Андижондаги, балки бутун мамлакатдаги депутатларга алоқадор.

    Унинг сўзларига кўра, «прокуратура қонун устуворлигини таъминлаш учун масъул орган сифатида шаҳарда ноқонуний ҳаракатларни танқид қилган депутатнинг дахлсизлигини бузган».

    «Кўриниб турибдики, қонунларни ҳимоя қилувчи органлар бутун республика учун ўрнак бўлиш ўрнига, Президент ва ҳукумат қарорларига қарши чиқишмоқда. Бу депутатларга ҳурматсизлик, халққа ҳурматсизлик. Депутатларни халқ сайлаган», — дейди у.

    Депутат амалдорларнинг хатти-ҳаракатлари доимий танқид қилинишига қарамай, уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмаслигини эслатиб ўтди. Шу билан бирга, «оддий ватанпарвар депутат битта қилган эътирози учун дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди», — деди Элёрбек Абдураимов.

    «Сенат раиси маҳаллий кенгашлар ишламаяпти, деган кўплаб эътироз қилмоқда. Агар оқибатлари шундай бўлса, маҳаллий кенгашнинг қайси депутати ишлайди? Ўн беш кун ўтди, аммо Сенатнинг сессияга жиддий муносабатини кўрмадик», — дейди у.

    Андижон шаҳар кенгаши депутати Диёрбек Абдусаматовнинг айтишича, сессия куни кенгаш раҳбариятига қонун бузилганлиги тўғрисида хабар берган, аммо «бирон-бир шахс қонун бузилишининг олдини олиш чораларини кўрмаган».

    Унинг сўзларига кўра, бўлиб ўтган сессиядан сўнг у Танзила Норбоевага мурожаат қилган. Сенат раиси эса масъул ходимни Андижонга жўнатган. Лекин масъул ходим Диёрбек Абдусаматов билан учрашмаган.

    Асака тумани кенгаши депутати Саъдулла Эргашев ҳам Андижон шаҳар кенгаши сессиясининг «ноқонуний қарорини» бекор қилишни сўради.

    Хўжаобод тумани кенгаши депутати Баҳодир Сайдалиевнинг айтишича, Андижон вилоятининг барча туман кенгашлари Шуҳратбек Каримов депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинганидан норозилигини билдирган. Унинг фикрича, сессия «ҳоким ва Андижон прокурори сценарийси бўйича» ташкил этилган.

    Шаҳрихон тумани кенгаши депутати Мансур Раҳмонов депутатларнинг мурожаатини назоратга олишни сўради.

    Эслатиб ўтамиз, 17 май куни кенгаш Андижон прокурорининг таклифига биноан шаҳарда ноқонуний равишда ер участкалари ажратилишига ва ҳоким Баҳромжон Ҳайдаровнинг қарорларига қарши доимий равишда қарши чиққан депутат Шуҳратбек Каримовнинг дахлсизлигидан маҳрум қилгани хабар қилинганди. Худди шу сессияда депутатлар тинтув қилинган ва уларнинг телефонлари олиб қўйилган.

    Адлия вазирлиги депутатни тинтув қилиш ва унинг фаолиятига тўсиқ бўлишни ноқонуний деб атади. Шу билан бирга, Бош прокуратура Шуҳратбек Каримов ва унинг қурилиш компаниясига қарши қўзғатилган жиноят ишида тўпланган материаллар уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун етарли асос бўлганлигини таъкидлади.

    21 май куни шаҳар прокурори Қурбонали Асқаров ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Бош прокуратура ҳисоботида таъкидланишича, ишдан бўшатиш Андижон шаҳар кенгаши сессиясида бўлиб ўтган воқеалар билан боғлиқ эмас.

    18 май куни Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашувчи комиссияси ушбу тадбирларни ўрганишни бошлаганлигини эълон қилди.

    «Gazeta.uz»нинг Олий Мажлис юқори палатасига таяниб хабар қилишича, суд-ҳуқуқий масалалар ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Чуллиев ва сенатор Фарҳод Бакиев бошчилигидаги қўшимча ишчи гуруҳ вилоятга жўнаб кетган.

    Қонунчилик палатаси депутатининг фикри

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаевнинг фикрига кўра, ушбу мурожаатни Андижон депутатларининг маҳаллий раҳбарларга, шу жумладан, ҳокимга нисбатан билдирган норасмий ишончсизлик вотуми сифатида қараш мумкин.

    «Ушбу ҳолат яна бир бор депутатларнинг туман ва шаҳар ҳокимларига нисбатан ишончизлик вотуми билдира олиши нима учун зарурлигини кўрсатиб турибди. Демак, буни қонунларда ҳам қатъий мустаҳкамлаб қўйиш вақти аллақачон келган. Токи ҳоким ҳақиқатда кенгашга ҳисобдор бўлиши, халқ вакилларига беписандлик қилмаслиги, қонунларни бузмаслиги учун», — деди парламент аъзоси.

    Унинг фикрига кўра, бу ҳолат «кучларнинг бир бўғинда ҳаддан ташқари тўпланиши» билан боғлиқ.

    «Оқибат эса бу айрим ҳокимларнинг қонунсиз ҳаракат қилиб, ўзини ‘мутлақ ҳукмдор» сифатида тутишигача олиб келмоқда. Бу ёмон. Бир ҳақиқат равшанлашиб боряпти: депутатлар ўз иш фаолиятини халқ манфаати йўлида олиб бориши учун дахлсизлиги ва хавфсизлиги амалда тўлиқ таъминланмас экан, фуқаролик жамиятини қуриш, деган гаплар қоғозда қолиб кетаверади», — деди Кушербаев.

    26.05.2021, 22:41   Изоҳ (0)   50773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ёз мавсумигача неча киши чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага учрагани маълум қилинди

    26.05.2021, 22:10

    Самарқандда 3 гектар яйлов ерни 30 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

    26.05.2021, 21:27

    «Андижон музқаймоқлари» савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилади

    26.05.2021, 21:12

    Сенаторлар Тошкент вилоятида Ер кодекси талаблари бажарилмаётганига оид ҳолатларни аниқлади

    26.05.2021, 20:34

    Ўзбекистонда сотувдан олинган Equinox моделини Қозоғистонда сотиш бошланди

    26.05.2021, 20:10

    Самарқандда 1 гектар ерни 50 минг доллар ва Nexia-3 эвазига олиб бермоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

    26.05.2021, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.