• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ухань вирусология институтининг уч нафар олими коронавирус ҳақидаги илк хабарлардан аввалроқ оғир касалланган — WSJ

    Ухандаги Хитой вирусология институтининг камида уч нафар олими 2019 йил ноябрида, коронавирус ҳақида илк маълумот пайдо бўлишидан аввалроқ оғир касалланган. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ разведкасининг махфий ҳисоботига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Газета ёзишича, бу маълумот вируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги гипотеза фойдасига гувоҳлик бериши мумкин.

    Хитойлик олимлар коронавируслар ва бошқа патогенларни ўрганадиган лабораторияда ишлаган. Ноябрда улар бир вақтнинг ўзида ҳам COVID-19, ҳам оддий мавсумий ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция) белгиларига ўхшаган симптомлар билан шифокорларга мурожаат қилган.

    Ухань лабораторияси ходимлари пандемия бошланишидан сал аввалроқ COVID-19’никига ўхшаш симптомлар шикоят қилгани ҳақидаги хабарлар биринчи марта пайдо бўлаётгани йўқ. Аммо бунгача касалланган олимларнинг сони ва бошқа тафсилотлар айтилмаган эди. Ушбу маълумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус келиб чиқишини янада тадқиқ этиш мавзусидаги навбатдаги мажлиси арафасида пайдо бўлди.

    WSJ, шунингдек, АҚШнинг аввалги президенти даврида Давлат департаментида COVID-19’нинг келиб чиқишини ўрганиш билан шуғулланган махсус гуруҳга раҳбарлик қилган Дэвид Ашернинг гапларидан ҳам иқтибос келтиради.

    «Уч киши коронавируслар билан ишлайдиган лабораторияда ўта ҳимояланган шароитда бир ҳафта ичида ЎРВИга чалиниб қолишига, шу сабабли улар касалхонага ётишга мажбур бўлишига жуда шубҳа билан қарайман, ва бу коронавирус билан ҳеч ҳам боғлиқ эмас», — деди Ашер.

    Америка ҳукумати пандемиянинг энг бошидаёқ у Ухань лабораториясидан коронавирус тасодифан сизиб чиқиши оқибатида юзага келган бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди. Бу назарияни собиқ президент Дональд Трамп ҳам қўллаб-қувватлаб, унда вируснинг сунъий равишда келиб чиқиши ҳақида далиллар борлигини айтган, аммо кейинроқ Америка разведкаси унда буни тасдиғи йўқлигини маълум қилганди.

    Жаҳон илмий ҳамжамияти SARS-CoV-2 вируси дастлаб кўршапалакларда юзага келиб, оралиқ ташувчи орқали одамга юққани ҳақидаги назарияга мойиллик кўрсатмоқда.

    2021 йил январида ЖССТ олимлари гуруҳи коронавирус келиб чиқиши сабабларини аниқлаштириш учун Уханга борган эди. Сафар якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботда олимлар SARS-CoV-2’нинг сунъий келиб чиққани ҳақидаги версияни рад этди.

    Аввалроқ АҚШ Вакиллар палатасининг Разведка қўмитасидаги республикачилар коронавирус Хитойда лаборатория шароитида келиб чиққани бўйича «муҳим билвосита далиллар» борлигини маълум қилган эди. Республикачиларнинг қайд этишича, 2017 йилдаёқ Хитойдаги америкалик дипломатлар Ухандаги лабораторияда зарур хавфсизлик меъёрларига риоя қилинмасдан хавфли коронавируслар тадқиқотлари олиб борилаётгани ҳақида хабар қилиб турган. Маърузада айтилишича, 2019 йилда лабораториянинг бир нечта ходимларида COVID-19 оқибатларига ўхшаган симптомлар кузатилган. Шунингдек, Хитой ҳарбийларининг Ухандаги институтга алоқаси тилга олинган. Бундан ташқари, вируснинг табиий келиб чиқиши борасидаги далиллар камлиги айтилган.

    Мавзуга доир:

    • Хитой ЖССТни коронавируснинг АҚШда пайдо бўлиш эҳтимолини текширишга чақирди
    • Коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисобот ЖССТ томонидан эълон қилинди
    • Коронавирус лабораторияда яратилмаган. У одамга қандайдир ҳайвондан юққан бўлиши мумкин. Уханга бориб келган ЖССТ экспертлари ўз хулосаларини маълум қилди
    • Хитойлик олимлар коронавирус кўршапалакларда пайдо бўлганини тасдиқлади, бироқ у одамга бошқа ҳайвондан юққан

    24.05.2021, 10:02   Изоҳ (0)   27237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саккизта мамлакат Беларусь осмонидан учиб ўтишни тақиқлашни талаб қилди

    24.05.2021, 09:27

    Италияда дор йўли узилиб, кабина қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

    24.05.2021, 09:06

    Минскда Nexta мухолифатчи Telegram-канали собиқ муҳаррири Роман Протасевич қўлга олинди. У учаётган самолёт бомба ҳақидаги хабар туфайли Беларусга фавқулодда қўнди...

    23.05.2021, 23:50

    Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Эроннинг ядровий дастурини минтақа барқарорлигига таҳдид деб ҳисоблайди

    23.05.2021, 23:17

    Бразилия президенти коронавирусга қарши қоидаларни бузгани учун жаримага тортилди

    23.05.2021, 22:37

    Pfizer ва AstraZeneca вакциналари коронавируснинг «ҳиндча» штаммига қарши самарали бўлиб чиқди

    23.05.2021, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.