• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Минскда Nexta мухолифатчи Telegram-канали собиқ муҳаррири Роман Протасевич қўлга олинди. У учаётган самолёт бомба ҳақидаги хабар туфайли Беларусга фавқулодда қўндирилди. Қўниш ҳақидаги қарорни Лукашенконинг шахсан ўзи «Европани ҳимоя қилиш» учун қабул қилган

    23 май куни кундуз пайти Афинадан Вильнюсга учган Ryanair авиакомпанияси борти Минскка шошилинч қўнди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Роман Протасевич / Facebook

    Фото: Роман Протасевич / Facebook

    Светлана Тихановскаянинг маслаҳатчиси Франак Вячорка хабар беришича, бортда журналист, Nexta Telegram-канали собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич бўлган — Nexta’дан кетганидан кейин у «Бош мия Беларуси»деб номланган бошқа бир мухолифат каналида муҳаррирлик қилган.

    Парвоз қилиш олдидан, Nexta маълумотларига кўра, Протасевич уни кузатишаётганини сезган. Минскда йўловчиларни самолётдан тушириб, қайта текширувдан ўтказиш учун аэропортга йўналтиришган, у ерда Протасевич қўлга олинган.

    Минск аэропортида Ryanair самолёти бомба ўрнатилгани ҳақидаги сигналдан кейин қўнишни амалга оширганини маълум қилишган — қўниш ҳақида, гўёки, учувчиларнинг ўзлари рухсат сўраган. Шу билан бирга, Вильнюс халқаро аэропорти (рейс ўша ерга етиб бориши керак эди) коммуникациялар бўлими раҳбари Лина Бейшене шундай деди: «менинг билишимча, экипаж аъзоси ва йўловчи ўртасида низо келиб чиққан. Самолёт айни пайтда муваффақиятли қўнган. Бизда бошқа расмий маълумот йўқ». Nexta’да маълум қилишларича, дастлабки ахборотга кўра, экипаж билан жанжални парвоз чоғида КГБ ходимлари уюштирган, улар бортда портловчи қурилма бор деб қатъий туриб олган. Охир-оқибат экипаж фавқулодда қўниш учун рухсат сўрашга мажбур бўлган.

    Александр Лукашенконинг матбуот хизматига яқин «Биринчининг пули» Telegram-канали рейс қўнганидан кейин дарҳол «Беларусь Европани ҳимоя қилди» деган сарлавҳали постни эълон қилди. Унда «Вазият ҳақида президентга маълум қилинди. Лукашенко эътирозсиз буйруқ берди: самолёт ортга қайтарилсин ва қабул қилиб олинсин», — дея таъкидланади.

    Шунингдек, «Биринчининг пули» қайд этишича, самолёт Литва билан чегара яқинида бўлган: «Лекин айнан Минскка мурожаат қилишди. Демак, диктатор ҳам ишга яраб қолган!»

    Минск аэропортида эса мина ўрнатилгани ҳақидаги маълумот айни пайтда тасдиқланмаганини хабар қилишди. «Биринчининг пули» қўшимча маълумот беришича, Лукашенконинг фармони билан «йўловчи самолётига ҳамроҳлик қилиш учун» осмонга МиГ-29 қирувчиси кўтарилган.

    «Режим Беларуснинг энг йирик мустақил Telegram-каналлари муҳаррири бўлган одамни жазолаш учун бортдаги йўловчилар хавфсизлигини ва бутун фуқаролик авиациясини таҳдид остига қўйди… Биз аллақачон Рянаир офисига ва Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилотига (ICAO) мурожаат қилиб, ҳодиса ҳолати юзасидан суриштирув бошлашни ва Беларусни ICAO’дан чиқариб юборишгача бўлган чораларни кўришни талаб қилдик», — деб ёзди Светлана Тихановская Протасевич ҳибсга олинганидан кейин.

    Nexta ва Nexta Live каналлари Беларусда Александр Лукашенкога қарши норозилик намойишлари фонида оммалашиб кетди. 2020 йил августида оммавий кўча акциялари бошланиб кетгач, каналларга икки миллиондан ортиқ одам обуна бўлди. 2020 йил ноябрида Роман Протасевич ва Nexta асосчиси Степан Путило (иккаласи ҳам ўша вақтда Европада яшарди) Беларусь КГБси томонидан террорчилик фаолиятига алоқадор жисмоний шахслар рўйхатига киритилган эди. Протасевич ва Путило мамлакатнинг бутун тарихи давомида ушбу рўйхатга киритилган биринчи беларусликларга айланди. Nexta Telegram-каналининг ўзи ва унинг логотипи айни пайтда Беларусь ҳудудида экстремистик материаллар деб тан олинган.

    Протасевич қўлга олинганидан кейин ижтимоий тармоқларда у Беларусда ўлим жазосига ҳукм қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқала бошлади. Мамлакатда ҳақиқатан ҳам, террористиc жиноят учун ўлим жазосигача бўлган жазо кўзда тутилган, аммо ҳозирги пайтда Протасевичга (Путилога ҳам) нисбатан террорчилик айбловлари илгари сурилмаган. Шу билан бирга, Беларусь Тергов қўмитаси журналистларга Минскда оммавий тартибсизликлар уюштириш ҳамда ҳукумат ва милицияга нисбатан «ижтимоий душманлик уйғотиш» айбловини илгари сурган. Ушбу моддалар ўлим жазосини кўзда тутмайди, аммо узоқ муддатга озодликдан маҳрум этишни назарда тутади: тартибсизликлар уюштирганлик учун — 15 йилгача, «душманлик уйғотганлик учун» — 12 йилгача. Айни пайтда Протасевичнинг ўзи қўлга олинишидан аввал рейснинг бошқа йўловчиларига Беларусда уни ўлим жазоси кутаётганини айтган. Ҳибсга олиш билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ҳали аниқ эмас. Беларусь Давлат телевидениеси қайд этишича, самолёт Протасевич сабабли қўнмаган, қўлга олиш эса шундай амалга ошган: «У севган қизи билан учаётган экан, қиз автобусда (аэропортда) уни суратга тушириб, қувғиндаги бошқа блогерга юборган. У эса суратни Telegram’га жойлаган ва милиция маълумотга нисбатан ҳаракатга киришган».

    Кейинроқ Ryanair самолёт бортидаги бомба ҳақидаги сигнал Минскдаги диспетчерлардан келиб тушганини маълум қилди. Самолётда 123 нафар йўловчи бўлган.

    Литва президенти Гитанас Науседа Беларусь ҳукуматидан Nexta Telegram-канали собиқ муҳаррири Роман Протасевични зудлик билан озод этишни талаб қилди.

    «Мен талаб қиламанки, Беларусь режими қўлга олинган шахсни зудлик билан озод қилсин ҳамда унга ва самолётнинг қолган барча йўловчиларига Вильнюсга парвозни давом эттириш имконини берсин. Мен НАТО бўйича иттифоқдошларга ва Евроиттифоққа мурожаат қилиб, уларни Беларусь режими халқаро фуқаролик авиацияси учун солаётган хавфга тезликда чора кўришга чақираман», — деб ёзди Науседа ўз Facebook’ида.

    Халқаро ҳамжамият, дея таъкидлади у, бундай ҳодисалар бошқа тажрорлана олмаслиги учун шошилинч чоралар кўриши керак. «Мен бу ҳақда эртагаёқ Брюсселда бошланадиган Европа кенгаши мажлисида ггапираман», — деди Литва президенти.

    Литва Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида Беларусь ишлари бўйича муваққат ишончли вакилни чақириб, ундан Протасевич учган самоётнинг барча йўловчилари зудлик билан озод этилишини талаб қилди.

    «РИА Новости» Минск аэропорти маъмуриятига таяниб хабар қилишича, Ryanair самолёти Беларусь пойтахти аэропортидан учиб кетди. Ушбу рейс йўловчилари Минск аэропортида қарийб етти соат давомида қолиб кетган.

    Беларусь мухолифати етакчиларидан бири Павел Латушко маълум қилишича, ундаги маълумотларга қараганда, Вильнюсга Минскдан 2 нафар Беларусь фуқароси ва 4 нафар Россия фуқароси учиб кетмаган.

    23.05.2021, 23:50   Изоҳ (0)   29151
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Эроннинг ядровий дастурини минтақа барқарорлигига таҳдид деб ҳисоблайди

    23.05.2021, 23:17

    Бразилия президенти коронавирусга қарши қоидаларни бузгани учун жаримага тортилди

    23.05.2021, 22:37

    Pfizer ва AstraZeneca вакциналари коронавируснинг «ҳиндча» штаммига қарши самарали бўлиб чиқди

    23.05.2021, 21:15

    Италия тоғларида арқон йўли узилиб кетди, 12 киши ҳалок бўлди

    23.05.2021, 19:25

    Россияда баъзи муҳожирлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий қилинади

    23.05.2021, 18:33

    Британия мудофаа вазири Россияни «биринчи рақамли хавф» деб атади

    23.05.2021, 17:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35

    Хонанда Селена Гомес атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Шоу-бизнес | 4 август, 11:25

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.