Hermes ҳамда Apple гаджерлар учун ҳамкорликдаги аксессуарлар линейкасини тақдим этди. Apple ва француз модалар уйининг коллекциясидан чарм брелоклар ва AirTag трекерларига эга юк чамадони биркалари, Apple Watch соатлари учун сув ўтказмайдиган нейлон ва чармдан ишланган тасмалар ўрин олган, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: «Afisha.uz»

Шунингдек, iPhone 12 ва iPhone 12 Pro учун фирма нақшлари туширилган MagSafe симсиз қувватлантириш функциясига эга ғилофлар ҳам тақдим этилган.

Фото: «Afisha.uz»

Apple AirTag Hermes дизайнини яратишда ХХ асрнинг бошларида от пойгалари ишқибозлари фойдаланган жетон ушлагичлардан илҳомланилган.

Фото: «Afisha.uz»

Фото: «Afisha.uz»

Фото: «Afisha.uz»

Ҳозирда мазкур аксессуарларнинг барчасини Apple ва Hermes сайтлари орқали 299 доллардан 569,95 долларгача харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Hermes модалар уйи Rolls-Royce Phantom’нинг ноёб версиясини яратишда иштирок этгани, AirTag учун яратилган Hermes’нинг чарм ғилофи кўплаб iPhone’лардан ҳам қиммат туриши тўғрисида хабар берилганди.