Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка рахна солаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қидирув эълон қилингани ҳақида огоҳлантирди.
Азизбек Муҳаммадиев— (1980 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 159-модда (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 3-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мурод Истамов — (1982 йилда туғилган) 2016 йилда Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дилноза Муҳаммадиева — (1976 йилда туғилган) 2015 йилда Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 3-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми, 223-модда (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шаҳзод Абдувалиев — (1994 йилда туғилган) 2015 йилда Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми, 223-модда (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Илёс Туронов — (1993 йилда туғилган) 2020 йилда Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Умиджон Қиличев — (1994 йилда туғилган) 2017 йилда Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми, 223-модда (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқат Абдувалиев — (1995 йилда туғилган) 2015 йилда Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми, 223-модда (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ферузахон Қудратова — (1989 йилда туғилган) 2020 йилда Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳаёт Муҳаммадқулов — (2002 йилда туғилган) 2017 йилда Жиноят кодексининг 223-модда (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 2-қисми, 155-2-модда (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми, 244-2-модда (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришлари сўралади.
Изоҳ (0)