Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни онлайн тўлаш имконини берувчи «Dyhxx.ejarima.uz» тизими бир ҳафта давомида ишламайди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Dyhxx.ejarima.uz» тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилиши сабабли тизим 2021 йил 21 май куни соат 11:30 дан 28 май куни соат 11:30 га қадар вақтинча ишламайди.
Маълумот учун, Ички ишлар вазирлиги «Dyhxx.ejarima.uz» тизимини 2019 йилнинг июлида ишга туширган бўлиб, у Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани акс этган видеоёзувларни қабул қилиш учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель бошларида ҳам 3 кун давомида банклар ва мобил иловалар орқали маъмурий жарималарни тўлаш имкони вақтинча ишламаган эди.
Изоҳ (0)