Дунё ва Ўзбекистонда 19 май куни олинган қизиқарли суратларни тақдим этамиз.

Нью-Йоркда Фаластинни қўллаб-қувватлаш акциялари давом этмоқда.

Фото: «ТАСС»

Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази ходимлари қўлидаги зотдор хизмат итининг боласи.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Сержант Клайв Тауэль (чапда) ва дарвоза соқчиси Даррен Ҳарди пандемия вақтида ёпиқ бўлган Лондон қалъасининг дарвозасини жамоатчиликка қайта очмоқда. Қалъа Иккинчи жаҳон уруши вақтидан бери бунчалик кўп вақт ёпиқ ҳолатда турмаган эди.

Фото: Getty Images

21—25 май кунлари Тошкент шаҳри марказида ёшлар учун ўтказиладиган Тошкент Беш ташаббус ҳаракати—2021 фестивалига тайёргарлик кўриш ишлари фонида ботаётган қуёш манзараси.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Францияда коронавирус чекловлари юмашатилгандан сўнг Лувр музейида Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» асарини томоша қилишга келган сайёҳлар.

Фото: AFP

Ўтган кун давомида олти мингдан тўққиз минггача ноқонуний муҳожирлар Европа Иттифоқидан бошпана олишга умид қилиб, Испаниянинг Африка шимолидаги Сеута автоном шаҳри ҳудудига сузиб келди. Испания ҳукумати мамлакатга Марокашдан келган муҳожирларни жалб қилишни тўхтатиш учун армияни сафарбар этишга қарор қилди.

Фото: AP Photo

Лондонда иқлим ўзгаришига қарши курашувчи Ocean Rebellion фаоллари Илмий музей олдида намойиш ўтказмоқда.

Фото: Reuters

Катмандудаги шифохонада ишловчи тиббиёт ходими ПЦР-тест синовини ўтказишдан олдин қўлқопларини дезинфекцияламоқда.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Тегаллаланг қишлоғида омадсизлик ва ёвуз руҳларни қувиб чиқариши мумкин деб ҳисобланган муқаддас Нгеребег маросимида қатнашишдан олдин юзига ниқоб тақаётган болакай.

Фото: Shutterstock

Швециянинг совуқ ҳаво шароитида олиб борадиган урушлари бўйича мутахассислари билан бирга Арктика муҳитида ишлаш қобилиятини синаб кўриш учун йиллик машғулотлар пайтида қор билан қопланган ўрмонда юрган Рейнжер батальони аъзоси.

Фото: AFP

Испания Фуқаролик гвардияси аъзоси муҳожир гўдакни сувда ушлаб турибди. Шу кунларда минглаб муҳожирлар Марокашдан Испания анклавига сузиб келмоқда.

Фото: AFP

Хитойнинг Нантондаги бутадиен гази сақланадиган омборда ёнғин ўчириш машқлари.

Фото: Shutterstock

Балидаги Тегаллаланг қишлоғида диний маросим бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Француз кўча рассоми ва фотографи JR’нинг навбатдаги иши Париждаги Трокадеро кўчасида пайдо бўлди.

Фото: AP Photo

Италиянинг Сторнара шаҳрида Страмуралес кўча санъати фестивалига тайёргарлик бошланди.

Фото: EPA

Будапешт ҳайвонот боғида яшаётган қизил бўрилар.

Фото: EPA

Нью-Деҳлидаги крематорийда коронавирус оқибатида вафот этган кишининг жасади яқинида ўтирган шифокорлар.

Фото: AFP

Испания қироли Филипп VI ва қиролича Летиция FITUR сайёҳлик ярмаркасининг очилиш маросимида қатнашмоқда.

Фото: Getty Images

Венада юмшатилган локдаундан сўнг очилган меҳмонхона ходимлари ушбу кунни нишонламоқда.

Фото: EPA

Роттердамда бўлиб ўтган Eurovision—2021 мусобақасининг биринчи ярим финалида қатнашаётган Шимолий Македония вакили Васил.

Фото: Reuters

Ғазо секторидан Исроил томон учирилган ракеталар тўғрисида огоҳлантирувчи сирена овози янграётган вақтда машинаси ёнида яшириниб олган исроиллик. Осмонда эса Исроилнинг «Темир гумбаз» ракетага қарши тизими Ғазо секторидан Ашкелон яқинига учирилган ракеталарни ушлаб қоляпти.

Фото: Reuters

XVII Халқаро меъморчилик биенналесига тайёргарлик жараёни. Биеннале 22 майдан 21 ноябргача Венецияда бўлиб ўтади. Унда илк бор Ўзбекистон «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» мавзусидаги миллий павильони билан иштирок этади.

Фото: EPA

Франциянинг Карниэрес шаҳри яқинида сариқ колза уруғи, буғдой ва қанд лавлагиси экилган далаларнинг юқоридан кўриниши.

Фото: Reuters

Чили пойтахти Сантьягода Фаластин тарафдорлари Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумларига қарши намойишда қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Санкт-Петербургдаги Лахта марказида қурилаётган бинога урилган яшин.

Фото: Reuters

Испаниядаги биринчи музей робот-гид Барселонада пайдо бўлди. Pepper номли робот Европа замонавий санъат музейида ишлайди.

Фото: EPA