Самарқанд туманида юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 май соат 04:00 ларда Самарқанд тумани «Янгиариқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А378 автомобиль йўлининг 5-километрида 42 ёшли туркиялик ҳайдовчи бошқарувидаги Volvo юк машинаси пиёдани уриб юборган.
Оқибатда Қашқадарё вилояти Косон туманида яшаган 39 ёшли жабрланувчи олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Аввалроқ Самарқандда йўлдан ўтаётган 71 ёшли отахон Damas уриб юборгани, Пайариқ туманида 9 ёшли бола, Фарғонада эса 9 ёшли қиз Damas уриб юбориши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)