• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ бош котиби Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги ўт очишларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди

    Исроил ва Фаластин томонидан амалга оширилаётган жанговар ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши керак, БМТ тезликда ўт очишни тўхтатишга эришиш учун барча томонлар билан бирга ишламоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Жанг тўхтатилиши керак. У зудлик билан тўхташи керак. Бир томондан ракета ва миномёт зарбалари, иккинчи томондан ҳаво ва артиллерия ҳужумлари бас қилиниши керак. Мен барча томонларни бу даъватни инобатга олишга чақираман», — деди Гутерриш.

    Унинг сўзларига кўра, «БМТ тезликда ўт очишнинг тўхтатилишига эришиш мақсадида барча томонлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда».

    «Ғазодаги қочқинлар лагерига уюштирилган ва битта оиланинг 10 нафар аъзосининг ўлимига олиб келган ҳужумдан изтиробга тушдим. Гуманитар объектлар ҳимояланиши керак», — деди Гутерриш БМТ ХК йиғилишида.

    «Журналистларнинг қўрқмасдан ва таъқиб қилинмасдан ишлашига рухсат берилиши керак. Ғазода ОАВ идораларининг йўқ қилиниши кучли хавотир уйғотади», — дея таъкидлади у.

    «Олға силжишнинг ягона йўли — иккита давлат тузиш мақсадидаги музокараларга қайтиш, токи улар тинчлик, хавфсизлик ва ўзаро эътироф шароитида, икки давлатнинг умумий пойтахти Қуддус бўлган ҳолда, БМТнинг тегишли резолюциялари, халқаро ҳуқуқ ва бундан аввалги битимлар асосида ёнма-ён яшасин», — деди Гутерриш.

    Бош котиб жанговар ҳаракатлар минтақада назорат қилиб бўлмайдиган инқирозни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. У сўнгги бир ҳафта ичида қарийб 200 кишининг ўлимига олиб келган зўравонликни «ўта мудҳиш» деб атади.

    «Бу хавфсизлик соҳасида ҳам енгиб бўлмайдиган гуманитар инқирознинг юзага келишига олиб келиши мумкин, шунингдек, босиб олинган Фаластин ҳудудида ва Исроилда, балки бутун минтақада ҳам экстремизмнинг янада кучайишига имкон яратиши мумкин», — деди Гутерриш.

    Фаластин—Исроил низосининг 2014 йилдан буён кузатилган энг кучли авж олиши май ойида Исроил ҳукуматининг Қуддусда бир қатор араб оилаларини кўчириб юбориш қароридан кейин бошланди. Бу норозиликларни келтириб чиқарди ҳамда Қуддусда араб намойишчилар ва Исроил полицияси ўртасидаги тўқнашувларга сабаб бўлди.

    Вазиятга ҲАМАС аралашди. Исроил унинг полицияни олиб кетиш ҳақидаги талабларини бажармаганидан кейин, гуруҳ ракеталар отишни бошлади. Бунга жавобан Исроил Ғазо секторини ўққа тутди.

    16 май ҳолатига, низо авж олганидан буён Ғазо секторидан Исроил ҳудудига қарата 2,9 мингта ракета отилган, шуларнинг 1150 таси тўхтатиб қолинган. Исроилда 10 киши ҳалок бўлиб, 50 га яқин одам жиддий жароҳатланган. Исроил ҳам Ғазо секторига юзлаб зарбалар берди. Исроилнинг авиазарбалари оқибатида 188 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида 55 нафар ёш бола бор.

    Мавзуга доир:

    • Фото ва видео: Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида Лондон, Нью-Йорк, Париж ва дунёнинг бошқа шаҳарларида ўтказилган намойишлар
    • Фото: Ғазода Исроил авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 180 дан ошди, уларнинг 55 нафари болалар
    • Туркия фаластинликларни ҳимоя қилиш учун халқаро механизм яратишга чақирди

    17.05.2021, 11:28   Изоҳ (0)   24132
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроилдаги синагогада трибуна қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ одам жабрланди (видео)

    17.05.2021, 09:10

    Туркияда 17 майдан COVID-19 билан боғлиқ карантин чоралари юмшатилади

    16.05.2021, 21:16

    Фото ва видео: Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида Лондон, Нью-Йорк, Париж ва дунёнинг бошқа шаҳарларида ўтказилган намойишлар

    16.05.2021, 20:36

    Фото: Ғазода Исроил авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 180 дан ошди, уларнинг 55 нафари болалар

    16.05.2021, 19:34

    Туркия фаластинликларни ҳимоя қилиш учун халқаро механизм яратишга чақирди

    16.05.2021, 18:34

    Озарбайжон Арманистон билан чегарадаги кескинлик фонида ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади

    16.05.2021, 17:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.