Африкадаги қўриқхоналарнинг бирида Disney’нинг «Қирол шер: Тимон ва Пумба» мультсериалидаги дўстларни ёдга солувчи жуфтлик топилди, деб хабар беради Esquire.

Фото: Legion Media

Мисс Пигги лақабли саккиз ёшли тўнғиз ва олти ёшли Монго Ботсванадаги Каракал қўриқхонасида яшайди. Монго — Тимон каби сурикат эмас, балки мангуст. Шунга қарамай, ушбу жуфтлик ва мультсериалдаги уларнинг эгизаклари ўртасида кўп ўхшашликлар бор.

Пигги ва Монго ростдан ҳам энг яқин дўстларга айланган. Улар ўйнашни, балчиқда думалашни яхши кўради, Монго тўнғизнинг устида сайр қилади.

Афтидан, ҳайвонларни оғир тақдир бирлаштиради. Пиггини қўриқхонага кичкиналигида — машина уриб юборганидан кейин олиб келишган. Монго эса Каракалга онасини машина уриб юборганидан сўнг келиб қолган. Эндиликда ҳайвонлар ёввойи табиатга қайта олмайди.

Пигги ва Монгони Каракалда пайдо бўлган биринчи кунидан буён танийдиган Кейтлин Вандевалле исмли волонтёрнинг сўзларига кўра, ҳайвонлар ёввойи табиатдаги ўз турларининг элчиларига айланган. Улар қўриқхонага ташриф буюрганларга ёввойи табиатни сақлаб қолишнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб беришга ёрдам беради.