Футбол бўйича Қозоғистон Премьер Лигаси 11-тури доирасида «Ақтўбе» 14 май, жума куни ўз майдонида «Қайсар» билан баҳс юритди.
Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев жамоаси мағлубиятга учраётган вақтда гол уриб, «Ақтўбе»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ушбу дурангдан кейин «Ақтўбе»нинг очколари 13 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда. «Қайсар» эса 7 очко билан 13-ўриндан жой олган.
Қайд этиш жоиз, Сергеев ўтган турда ҳет-трик муаллифига айланганди.
Қозоғистон чемпионати
11-тур баҳси
14 май, жума
Изоҳ (0)