Ўзбекистонда таровиҳ намозларида ҳар куни ўртача 600 мингга яқин намозхон қатнашди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.
Қўмита раисининг ўринбосарини сўзларига кўра, мамлакатда Рамазон ойи давомида 2046 та масжидда белгиланган қатъий санитария-гигиена талаблари асосида таровиҳ намозлари ўтказилган. Шундан 1384 тасида хатми Қуръонлар ўқилган.
Республикадаги 30 дан зиёд жоме масжидда ўтказилган хатми Қуръон тадбирлари интернет орқали онлайн намойиш этилган.
Таъкидланишича, таровиҳ намозлари ўқилаётган масжидларда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг тегишли буйруқлари асосида 7000 нафар масъул ходим жалб этилган.
Шунингдек, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун 1965 нафар ҳудудий фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари ва 91 та ёнғин-қутқарув авто-экипажларнинг навбатчилиги ташкил этилган.
Қайд этилишича, ўтказилган таровиҳ намозларида ҳар куни ўртача 600 мингга яқин намозхон қатнашган.
Изоҳ (0)