• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бахт сири: Мустаҳкам ва бахтли оила қуриш сирлари ҳақида Голливуднинг юлдузли жуфтликларидан маслаҳатлар

    Машҳур кишилар орасида барча қийинчиликларга қарамай, кўп йиллар давомида фарзандлари ва ҳатто набираларини тарбиялаётган жуфтликлар бор. Шундай юлдузли жуфтликларнинг мустаҳкам ва бахтли никоҳ кафолати ҳақидаги маслаҳатларига эътиборимизни қаратамиз.

    Стинг: «Дўстингиз билан оила қуринг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    37 йиллик никоҳдан сўнг, Стинг ва рафиқаси Труди Стейлер барча учун бир нечта маслаҳат берди. Хонанда турмуш ҳақида кўп нарсаларни билишини тан олади: «Бу қандайдир мўъжиза, лекин биз никоҳни муҳим деб қабул қилмаймиз. Биз дўстмиз, бир-биримизни яхши кўрамиз, аслида бир-биримизга жуда ёқамиз ва бу муҳим фарқ. Севги — бу эҳтирос ва шуларнинг барчаси, лекин аслида кимнидир севиш ва ким биландир завқланиш бироз бошқача тушунчалар, чунки иккинчиси анча узоқ давом этади. Агар севгилингиз энг яқин дўстингизга айланса, иккала туйғудан ҳам баҳраманд бўлишингиз ҳам мумкин».

    Эшли Грэм: «Ўйин ҳам ўйнаб туринг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Супермодель ва унинг эри Жастин Эрвиннинг айтишича, жанжалдан сўнг улар ярашиш учун «ўйин» ўйнашади. Ўйиннинг моҳияти шундаки, бир киши бошқасини мақтайди, кейин эса аксинча. «Жанжалдан сўнг ярашсангиз ҳам нимадир етмаётгандек, таранглик ҳали ҳам сақланиб қолгандек туюладими? Биз бундан шундай ўйинлар билан қутуламиз. Бу усул сизни тинчлантиради ва ҳақиқий ҳаётга қайтаради», — дейди Грэм.

    Хью Жекман: «Бир жамоа бўлинг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Ўзининг шуҳрати ва кўплаб обрўли мукофотларига қарамай, «Энг буюк шоумен» фильми юлдузи у учун йигирма йилдан бери турмуш қурган аёли Деборра-Ли Фурнесс ҳар доим энг биринчи ўринда қолишини айтади. «Ҳатто ‘Оскар’ маросимида ҳам мен саҳнага чиқиб, қўлимни юрагимга қўяман ва доим Дебга қарайман. Шунингдек, хотиним келмагунча кийиниш хонамда ҳеч кимни кўришни хоҳламайман. Чунки у менинг таянчим, тоғим, оиламизнинг асоси ва менинг ҳаётимдир» — дейди актёр.

    Блейк Лайвли: «Биз бир вақтда ишламаймиз»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Актрисанинг ҳавас қиларли никоҳи ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, жуфтлик ҳар доим ва ҳар куни бир-бирлари билан ҳазиллашиб, ижтимоий тармоқларда ўз севгисини изҳор қилади. Бироқ қизғин суратга олиш жадвали ҳақида гап кетганда, Лайвли ва турмуш ўртоғи Райан Рейнольдс уларнинг лойиҳалари ўзаро муносабатларига тўсқинлик қилмаслигига ҳаракат қилишини айтади. «Эрим билан мен бир вақтда ишламаймиз, шунинг учун биз доимо биргамиз. Агар орамиздан кимдир кетадиган бўлса, бу бир кундан ортиқ бўлиши мумкин, ундан узоқ эмас», — дейди актриса.

    Крис Хемсворт: «Қанчалик чарчаганингиздан қатъи назар, учрашув уюштириб туриш шарт».

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Албатта, баъзида ҳаётда муаммолар бўлиши мумкин. Аммо учта фарзандни тарбиялаётган Тор роли ижрочиси ва унинг рафиқаси Элза Патаки ҳар доим романтик учрашувларга вақт ажратади. «Болаларингиз бўлганида, бўш вақтингизнинг ҳар бир лаҳзаси уларга сарфланади. Ва кейин сизда бир-бирингиз учун ҳеч нарса қолмайди. Ҳар беш йилда бир марта бўлса ҳам, кечқурун режалаштирилган кунингиз борлигига ишонч ҳосил қилинг, чунки аксарият ҳолларда сиз жуда чарчайсиз ва ухлашни афзал кўрасиз», — дейди Крис.

    Уилл Смит: «Муносабатлар ортидаги машаққатли меҳнатга тайёр туринг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Турмуш қуриш осон иш эмас. Чорак асрдан бери бахтли турмуш кечираётган актёр ва унинг рафиқаси Жади Пинкетт Смит бунга ёрқин мисол. Актёрнинг хонанда Алсина билан вақтинча муносабатлари ва хотинига хиёнат қилишига қарамай, эр-хотин биргаликда ҳаёт йўлларини давом эттирмоқда. «Биз ўзимиздан турмушимизнинг сири нимада деб сўрадик ва охир-оқибат бир-биримизни қўйиб юбормаслик деган қарорга келдик. Айтишим мумкинки, биз ҳеч қачон муносабатларимиз устида ишламаганмиз. Биз фақат ўзимиз устимизда ишладик. Кейин эса бир-биримизга ўзимизнинг энг яхши версиямизни тақдим этдик», — деди икки фарзанднинг отаси.

    Сальма Ҳайек: «Иш жадвалингизни ташлаб юборинг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Сальма ва унинг турмуш ўртоғи Француа-Анри Пино учун кераксиз ижтимоий воқеалардан қочиш — бу муваффақиятли муносабатлар калитидир. «Мен яхши йигитга турмушга чиқдим. Бу — энг муҳим нарса. Биз барча ишларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Биз биргаликда вақт ўтказишни жуда яхши кўрамиз», — дейди актриса.

    Дэвид Бекҳэм: «Бир-бирингизга ишонинг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Собиқ спортчи ва унинг рафиқаси Виктория Бекҳэм 1999 йилда турмуш қурган ва шу вақтдан бери бирга яшамоқда. Уларнинг муваффақиятли муносабатларининг сири нимада? «Биз 18 йилдан бери биргамиз. Инсон бир-бирига ишониши керак. Менимча, айнан шу нарса муваффақиятли никоҳ сиримизга айланди», — деб тушунтиради тўрт фарзанднинг отаси.

    Николь Кидман: «Бир-бирингизга ёқишга ҳаракат қилинг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Никоҳ ҳақида гап кетганда, севиб қолиш табиий нарса. Аммо учқунни чуқурроқ муносабатларга олиб бориш Кидман ва унинг эри Кейт Урбан учун катта аҳамиятга эга. «Фақат бир-бирингизни севинг. Ва бу ҳақиқатан ҳам ишлайдиган ягона усул», — дейди Кидман қўшиқчи эри билан бахтли муносабатлар сири ҳақида гапира туриб.

    Мавзуга доир: 

    • «Ишдаги ишқ» ва 1 миллион долларлик тўй: 27 йиллик турмушдан сўнг ажрашаётган Билл ва Мелинда Гейтснинг муҳаббат тарихи (фото)
    • Ташқи жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бўлган юлдузли жуфтликлар (фото)
    • Машҳур «Такси» фильми юлдузларининг турмуш ўртоқлари қандай кўринишда? (фото)
    • Болливуд юлдузлари Айшвария Рай ва Абҳишек Баччан тўйининг 14 йиллигини нишонлади

    12.05.2021, 11:55   Изоҳ (0)   33157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Шаҳрам Ғиёсовнинг онасига сюрпризи, такси ҳайдовчисига атирини совға қилган Шаҳло, Тошкентга қайтган Жаҳонгир Отажонов

    11.05.2021, 22:34

    Фото: Нотўғри тональ кремни танлаб муваффақиятсиз образга эга бўлган юлдузлар

    11.05.2021, 17:56

    «Темир хонимлар»: Сиёсий карьерасини оиладан устун қўйган машҳур аёллар (фото)

    10.05.2021, 21:35

    Фото: Машҳур ҳинд актрисаси Айшвария Рай 30 йил ичида қанчалик ўзгарди?

    10.05.2021, 19:22

    Белла, Эдвард, Жейкоб: «Сумерки» фильми юлдузлари 13 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.05.2021, 17:22

    Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилиши ҳақида сўзлаб берди (видео)

    10.05.2021, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.