• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотларга оид тақдимот билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 10 май, душанба куни давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, 2018 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиб, янги концепция асосида ишлашни бошлаган эди. Ўтган вақт мобайнида агентлик тизими такомиллашиб, хизмат қамрови кенгайиб борди.

    Хусусан, энди иш бошланган пайтда хизмат турлари 37 та бўлган бўлса, бугунги кунда улар 157 тага етган. Аҳолига кунига ўртача 57 мингтадан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунинг учун 117 та қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, соҳа ислоҳ қилинди. 70 дан зиёд давлат хизмати соддалаштирилди. Талаб этиладиган ҳужжатлар сони 221 тадан 95 тага, хизмат кўрсатишнинг умумий муддати қарийб 500 кундан 271 кунга қисқартирилди.

    Ҳудудларда давлат хизматлари марказлари учун 145 та янги бино ва 115 та филиал барпо этилди. Фуқаролик ҳолати далолатномалари архивидаги 60 миллион дона қоғоз шаклидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилди.

    Шу билан бирга, хизматлар қамрови ва тезкорлигини ошириш учун ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам бор. Масалан, зарур маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилмаганлиги сабабли атиги 11 фоиз хизматлар электрон шаклда кўрсатилмоқда. Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали 30 турдаги хизмат кўрсатиш мумкин, холос. Ундан атиги 11 таси интерактив хизматлар. Электрон идентификация тизими ҳамда электрон рақамли имзо билан ишлаш ривожланмаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда шу каби муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

    Хорижий тажриба асосида, 2021 йил якунигача давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Барча 716 та давлат хизматини инвентаризация қилиб, уларнинг муддатлари, тўлов миқдорлари, шартлари ва бошқа талабларини соддалаштириш бўйича кўрсатма берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Давлат идораларининг халқимизга хизмати одамларни рози қилишнинг асосларидан бири. Қайси қишлоқда, маҳаллада қайси хизматга эҳтиёж борлигига қараб, шунга шароит яратиш керак. Қайси хизматларни арзонлаштириш, қайсиларини бепул қилиш масаласини таҳлил этиб, аҳолига енгиллик ва қулайлик яратиш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Идоралараро интеграция даражасини ошириш, бунинг учун давлат хизматлари учун тўловларнинг 20 фоизини ташкилотларнинг ахборот технологиялари тизимини ривожлантиришга йўналтириш, қоғоз шаклидаги архив ҳужжатларини рақамлаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Электрон рақамли имзо билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари порталининг мобил иловасини ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахсларга тўловларда чегирма бериш чоралари белгиланди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш графигига киритилган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берилгани, Шавкат Мирзиёев фахрийларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклагани ҳамда Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйгани ҳақида хабар берилганди.

    10.05.2021, 22:58   Изоҳ (0)   22520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда айрим тоифадаги фуқароларга муддатидан олдин пенсияга чиқишга рухсат берилди

    10.05.2021, 22:22

    Ўзбекистондаги мактабларда она тили ва ўқиш фанлари бирлаштирилади

    10.05.2021, 21:59

    Ўзбекистон аҳолиси ноёб табиат ҳодисаси гувоҳи бўлди

    10.05.2021, 20:23

    Наманганда маст одам танишини уриб, ўлдириб қўйди

    10.05.2021, 19:58

    Ойлар султони — Рамазон: Қарздор бўла туриб, закот берса бўладими? Закотни хайрия фондларига ўтказса бўладими?

    10.05.2021, 19:32

    «Сардоба иши»да айбдор деб топилган 17 кишига суд ҳукми ўқилди

    10.05.2021, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тадбиркорларнинг учдан бир қисмида бизнес фаолияти яхшиланган — тадқиқот

    Иқтисодиёт | 18 август, 18:00

    Олимпия шаҳарчасида барча спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 17:46

    Нигерияда қайиқ ағдарилиб кетди: 50 дан ортиқ йўловчи бедарак йўқолди

    Дунё | 18 август, 17:45

    Улғайгандан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган “Гарри Поттер” актёрлари (фото)

    Кино | 18 август, 17:35

    “ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 18 август, 17:30

    Наманганда “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан даромад топаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 17:17

    Қозоғистон армияси WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланишни тўхтатади

    Қозоғистон | 18 август, 17:10

    Бундай велодром Ўзбекистонда биринчиси: 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.