Осиё Чемпионлар Лигасининг шарқ минтақасидаги H ва I гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси расман маълум қилди.

Фото: Twitter/@TheAFCCL

Шу тариқа шарқ минтақасининг иккита гуруҳидаги ўйинлар Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Учрашувлар 25 июндан 11 июлга қадар ўтказилади.

Шунингдек, I гуруҳида қатнашиш учун даъвогар бўлган «Тегу» ва «Чианграй Юнайтед» жамоалари ўртасидаги плей-офф баҳсига ҳам Ўзбекистон мезбон бўлади. Бу ўйин 23 июнда бўлиб ўтади.

H гуруҳи

  • «Чонбук Motors» (Жанубий Корея)
  • «Гамба Осака» (Япония)
  • «Тампинес Роверс» (Сингапур)
  • «Сидней» (Австралия)

I гуруҳи

  • «Кавасаки Фронтале» (Япония)
  • «Гуанчжоу» (Хитой)
  • «Юнайтед Сити» (Филиппин)
  • «Тегу» (Жанубий Корея) / «Чианграй Юнайтед» (Таиланд)

Шарқ минтақасидаги қолган учта гуруҳ ўйинларига Таиланд мезбон бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистон марказлаш тизимда ўтказилаётган шарқ минтақасидаги гуруҳ босқич учрашувларини ўзида қабул қилиш учун ариза топширгани маълум бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!