«Милан» А Серия 35-тури доирасида 9 май куни «Ювентус»га қарши кечган баҳсда йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонди.
Иккинчи бўлимда учрашув ҳаками Паоло Валери видеотакрорлардан кейин туринликлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Франк Кессиэнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Войтцех Шченсни бартараф этди.
«Милан» мавсум давомида 5 марта пенальтидан фойдалана олмади. Бу топ-5 лигалар жорий мавсумидаги энг ёмон натижа ҳисобланади. «Эйбар» ҳам 2020/21 йилги мавсумда бешта пенальтини аниқ ошира олмаган.
«Милан» 72 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда, «Ювентус» (70) эса 5-поғонадан жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)