Honest косметика компаниясининг асосчиси Жессика Альба 2021 йил 28 апрель куни 40 ёшга тўлди. Альба таваллуд айёмини турмуш ўртоғи — Кэш Уоррен ва фарзандлари — Онор, Ҳэвен, Ҳэйес билан биргаликда нишонлади.
Шунингдек, The Tonight Show’да иштирок этган актриса берган интервьюсида ўзининг ёши ҳақидаги фикрларни ошкор қилди:
«Бу жуда ғалати туйғу, чунки болаликда бу ёшлар шундай... қўрқинчлидек туйилади, — дейди Жессика. — Сиз уни жуда катта ёш деб ўйлайсиз. Аммо ўша ёшга етиб борганда, ҳали бутун ҳаёт олдинда эканлигини ҳис қила бошлайсиз».
https://www.instagram.com/reel/COOjJLgFhWS/?utm_source=ig_embed&ig_rid=2b35f7b2-379c-4f22-ae2e-743587a89e82
«Мен буни қандай тушунтиришни билмайман, лекин ҳаммаси жуда яхши тарзда кетаётганига ишончим комил», — дея қўшимча қилди актриса.
https://www.instagram.com/reel/COOjJLgFhWS/?utm_source=ig_embed&ig_rid=2b35f7b2-379c-4f22-ae2e-743587a89e82
Юлдуз 40 ёшга тўлганидан бир неча кун ўтиб, яна бир муҳим воқеани нишонлашга муваффақ бўлди. У 1,45 миллиард долларга тенг дея баҳоланган ўзининг экологик тоза косметика ва маиший маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган Honest компаниясининг биржадаги бирламчи ўрнини нишонлади.
Маълумотларга кўра, токсин ва аллергенлардан тозаланган хавфсиз косметика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компания 2008 йилда ташкил топган. Альба илк бор 2012 йилда жаҳон бозорига кириб борган ва шу вақтдан буён фаоллик билан ривожланиб келмоқда.
Мавзуга доир:
- Қотиллик, ўғрилик ва бошқа даҳшатли сирларни эслашни истамайдиган юлдузлар (фото)
- Фарзандли бўлганидан кейин ҳуснига ҳусн қўшилган юлдузлар (фото)
- Косметик восита ишлаб чиқариш ортидан миллионларга эга бўлган юлдузлар (фото)
- Мила Кунис, Жессика Альба ва бошқа юлдузлар биринчи фильмларида қандай кўринишда бўлган? (фото)
Изоҳ (0)