• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронавирусга чалинган чақалоқлар, кодланган хоналар, нафас ололмаётган беморлар. Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасидан репортаж

    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб, янгидан янги штаммлар қайд этилмоқда. «Дарё» мухбирлари вирусга қарши кураш қандай ва қанчалик самарали кетаётганига ўз кўзи билан гувоҳ бўлиш учун коронавирус беморлари учун махсус қурилган Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасига боришга қарор қилди. Апрель ойининг сўнгги кунларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати кўмаги билан мухбирлар Зангиотадаги 2-сон махсус юқумли касалликлар шифохонасидан репортаж тайёрлади.

    Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси.

    Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шифохона Тошкент автомобиль ҳалқа йўлидан 6 километр ичкарида жойлашган. Зангиотадаги 1-сон махсус шифохона ва 2-сон махсус шифохона кетма-кет қурилган.

    Биз борган 2-сон махсус шифохона ташқарисида автомобиллар тураргоҳи бор. Автотураргоҳ автомобиллар билан лиқ тўла эдики, бу ер ҳечам юқумли касалликлар шифохонасига ўхшамасди.

    Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси олдидаги автотураргоҳ

    Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси олдидаги автотураргоҳ
    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Бизга шифохонага киришга рухсат берилгунга қадар эшик олдида атрофни кузатиб турдик. Кириш олдида кўплаб машиналар турган бўлса-да, дарвоза олдида турган гвардиячилар фақат тез ёрдам машиналарини киритарди.

    Шифохонага кираётган тез ёрдам машинаси.

    Шифохонага кираётган тез ёрдам машинаси.
    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Бизни ташқарида кутиб турган ҳамкасбимизнинг сўзларига кўра, ҳар 10-15 дақиқада битта тез ёрдам машинаси шифохонага келган.

    Шифохонадан чиқиб кетаётган тез ёрдам машинаси.

    Шифохонадан чиқиб кетаётган тез ёрдам машинаси.
    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Бир неча аёллар шифохонага иш сўраб келганига гувоҳ бўлдик. Эшик олдида турган қўриқчилар мазкур шифохонада бўш иш ўринларига эълон берилмаганини айтиб, Зангиота-1 га боришни тавсия қилди.

    Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида бўш иш ўринлари йўқлиги ҳақида эълон осиб қўйилган.

    Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида бўш иш ўринлари йўқлиги ҳақида эълон осиб қўйилган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Орадан 5-10 дақиқа ўтмай бизга рухсат тегиб, ичкарига кирдик. Шифохона майдони жуда кенг, блокларнинг орасида анчагина масофа бор эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шифохона раҳбари Дониёр Миразимов бизни ўз хонасида кутиб олиб, муассаса ҳақида умумий маълумот берди. Унинг айтишича, шифохонада бир нечта катта блоклар бор ва уларнинг ҳар бири 600 нафар беморга мўлжалланган.

    Биз Зангиота-2 махсус шифохонасига борган вақтимизда 930 нафар бемор бор эди. Улардан бир қисми реанимацияда, бир қисми эса оддий бўлимларда даволанаётганди.

    Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов.

    Зангиотадаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Беморлар учун энг муҳими кислород ускунаси. Бизнинг шифохонамизда иккита кислород станцияси қурилган. Шу боис ҳамма койкаларимиз кислород ускуналари билан жиҳозланган. Биз эпидемиянинг иккинчи тўлқинини кузатяпмиз. Ҳозирда бу касалликка болалар кўп чалинмоқда. Бундай ҳолат ўтган йили ёз ва кузда ҳам кузатилган.

    Болалар коронавирусни енгил ва кўпинча симптомсиз ўтказади. Яъни улар касалланганларини ўзлари ҳам сезмайди. Шу билан катталарни зарарлаб қўяди. Бола кўчада юқтириб, уйга олиб келади ва бутун оиласи учун вирус ташувчи бўлиб қоляпти. Шу боис шифохонамизда оилавий ётиб давонланаётганлар ҳам бор.

    Дониёр Миразимов, Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг сўзларига кўра, шифохонада 128 шифокор, 400 га яқин ҳамшира ва яна 300 га яқин санитар ходим фаолият юритмоқда.

    Худога шукр, бизда дори, ускуна ва керакли жиҳозлар таъминоти жуда яхши. Шунинг учун натижалар ҳам жуда яхши. Биз кўпчиликнинг даволаниб кетишига эришдик. Шу кунгача даволаниб чиққан касаллар сони 16 мингта. Бу катта сон.

    Ўйлашимизча, ҳозир энг юқори тўлқин бўляпти. Кунига ўртача 100 нафар атрофида касал тушиб қоляпти. 80-90 нафари рўйхатга олиняпти. Ёзга қараганда ҳозир ишимиз яхшигина режалаштирилган. Бизга вируснинг турли шакллари кириб келган. Аммо қандай штамм бўлишидан қатъи назар барча беморлар бир хил усулда даволанмоқда.

    Дониёр Миразимов, Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори

    Шифохона директори олдидан чиқиб, ҳамкасбим иккимиз махсус кийиниш хонасига кирдик. Ҳимоя кийимларини кийиб, реанимация бўлими томон йўл олдик. Бизга бўлим бошлиғи Бегали Ҳакимов ҳамроҳлик қилди.

    Бегали Ҳакимов.

    Бегали Ҳакимов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шифокорнинг айтишича оғир аҳволдаги барча беморлар 6 кишилик махсус хоналарга ётқизилади. Хонада кардиомонитор, ускуналар ва пост жойлаштирилган.

    6 нафар беморга бир нафар шифокор, икки нафар ҳамшира ва бир кичик ходим масъул. Ҳар дақиқада беморнинг аҳволи ўзгариши мумкин. Улар кун давомида беморларнинг кўрсаткичларини кузатади.

    Реанимация бўлимида ташкил этилган пост олдида турган ҳамшира.

    Реанимация бўлимида ташкил этилган пост олдида турган ҳамшира.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Реанимациядаги беморларга уч хил усулда нафас берилмоқда: кислород ниқоби орқали, оғиздан ўпкага найча орқали ва бўйинга операция ёрдамида қўйилган трахеостомик найча орқали.

    Кислород ниқобида нафас олаётган бемор.

    Кислород ниқобида нафас олаётган бемор.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шифокор трахеостомик найча орқали нафас олаётган бемор ҳолидан хабар олмоқда.

    Шифокор трахеостомик найча орқали нафас олаётган бемор ҳолидан хабар олмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Биз кирган иккала палата ҳам шовқин, ускуналардан қандайдир овоз чиқиб турарди. Бу ҳолатни шифокор қуйидагича изоҳлади:
    «Сунъий нафас бериш аппарати ҳар бир ўзгаришни кўрсатади. Кардиомониторлар қон босими, пулс нормадан тушиб кетса, ҳар 30 сонияда мана бу ери нотўғри кетяпти деб сигнал бериб туради».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Реанимация бўлимида ётган беморлар учун тайёрланган тушлик.

    Реанимация бўлимида ётган беморлар учун тайёрланган тушлик.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бегали Ҳакимов бизни Терапия бўлимига кузатиб қўйди. Бу ерда бизга бўлим бошлиғи Севара Солиҳова ҳамроҳлик қилди.

    Унинг айтишича, бўлимда алоҳида давомий равишда назорат талаб қилинадиган беморлар бор. Улар 3 кишилик тўлиқ изоляцияланган хоналарга жойлаштирилиб, кардиолог, эндокринолог, невропатологлар томонидан назорат қилинади.

    Севара Солиҳова кодланган хонани очмоқда.

    Севара Солиҳова кодланган хонани очмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Севара Солиҳова бизга изоляцияланган хоналарни  кўрсатди. Ушбу хоналарга махсус код ёрдамида кирилади. Овқат ҳам беморнинг ўзига тўғридан-тўғри эмас, махсус бўлмага қўйилади. Ходим бўлманинг ўзи тарафдаги ойнасини ёпмагунча, бемор тарафдаги ойнани очиш мумкин эмас. Беморлардан бўшаган идишлар ҳам худди шу тариқа олиб чиқилади.

    Изоляцияланган хонада ётган беморлар учун бўлмага қўйилган тушлик.

    Изоляцияланган хонада ётган беморлар учун бўлмага қўйилган тушлик.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шифокор кодланган мазкур хоналарни очди ва ичкарига кирдик. Ўша ерда яна суҳбатимизни давом эттирдик.

    Ҳар куни ҳар бир беморнинг 3-4 маротаба сатурацияси, тана ҳарорати, қон босими ва пулсни ўлчаймиз, беморнинг ҳолатини текширамиз. Бунга қараб қўшимча даволаш муолажаларини белгилаймиз.

    Севара Солиҳова, Терапия бўлими бошлиғи

    Ҳақиқатан ҳам палата тўлиқ изоляцияланган. Хона четида беморлар учун ювиниш хонаси ва ҳожатхона бор.

    Биз палатада ётган беморларни суҳбатга тортдик.

    Маъмура Сайфиддинова Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Ёшим 64 да. Ўтган ҳафта оғир аҳволда келгандим. Бир кун реанимацияда ётдим. Ундан кейин буёққа олиб келишди. «Сахар»им баланд эди. Баҳромжон билан Севара ёрдамида туширдик. Улардан миннатдорман. Вирусни қандай юқтириб олганимни ўзим ҳам билмайман. Март ойида 17 кун даволаниб чиққандим. Апрелни бошларида яна иссиғим чиқиб, баданим қақшай бошлади.

    Болаларим 16-шифохона (РШТЙИМ)га олиб боришди. У ерда 8 кун даволандим. Лекин барибир иссиғим тушмади. Шифокорлар «Зангиота»га боришимизни тавсия қилди. Келдик. Аллоҳга шукр, ҳозир анча яхшиман. Ўрнимдан турдим. Овқатимни ўзим еяпман, бир пиёла чойимни ўзим ичяпман. Шунисига шукр.

    Илоҳим ҳеч ким касал бўлмасин. Бўлсаям чўзилиб ётмасдан тезлик билан келиб ўзини даволатсин. Уйдагиларга ҳам ўзингизга эътиборли бўлинг, касал бўлсангиз дарров шифокорга учраб даволанинг деб тайинлаяпман. Аллоҳ берган дардига ўзи шифосини ҳам берсин.

    Маъмура Сайфиддинова

    Терапия бўлимидан чиқиб болалар даволанаётган педиатрия бўлими томон йўл олдик.

    Педиатрия бўлимида даволанаётган 25 кунлик чақалоқ.

    Педиатрия бўлимида даволанаётган 25 кунлик чақалоқ.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Биз кирган палатада 1,5 ойлик ва 25 кунлик чақалоқлар бор эди. Навбатчи шифокордан уларнинг аҳволи ҳақида сўрадик.

    Педиатрия бўлимида даволанаётган 2 ойлик чақалоқ.

    Педиатрия бўлимида даволанаётган 2 ойлик чақалоқ.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Чақалоқлар 23 апрель куни шифохонамизга олиб келинган. Коронавирус асоратларини бераётгани йўқ. Кўриб турганингиздек аҳволи яхши. Ҳаётига хавф соладиган ҳеч қандай қўрқинчли ҳолатлар йўқ.

    Файзулла Нарзуллаев, педиатр

    Репортажимизни якунлаб, шифохонанинг «яшил зонаси»га чиқдик ва устимиздаги ҳимоя кийимларини ечдик. Ҳимоя кийимларини ечгандан кейин одамнинг юзи ва танаси тоза ҳаводан шунчалар яйрашини илгари билмагандим. Аввалари нафасим сиқяпти деб ниқоб тақишдан безиллардим, аммо ҳимоя кийимида икки соатча юрганимдан кейин бу қийинчиликлар ҳолва эканини тушундим. Шундай кийимларда саккиз соатлаб ишлаётган шифокорларга раҳмат айтгим келди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўтган бир йил юртдошларимизнинг юрагидан коронавирус юқтириб олиш қўрқувини анча пасайтирди. Аксарият инсонлар бу гриппга ўхшаган оддий касаллик деб ўйлаб карантин қоидаларига риоя қилмаяпти.

    Тўғри, балки кимдир ўзида вируснинг енгил формасини ўтказгандир, аммо бу барчада ҳам шундай кечади дегани эмас. Буни шифохонада оғир аҳволда ётган, ҳаётнинг яна бир лаҳзаси учун курашаётган инсонларни кўриб, яна бир карра амин бўлдик.

    Махсус 2-сонли Зангиота шифохонасининг реанимация хонасида коронавирусга чалиниб, оғир аҳволда ётган беморнинг ётоқ ўрни тепасида илиб қўйилган, катта эҳтимол билан, фарзандлари томонидан чизилган сурат. Унда «Биз сизни яхши кўрамиз ва кутяпмиз», деб ёзилган.

    Махсус 2-сонли Зангиота шифохонасининг реанимация хонасида коронавирусга чалиниб, оғир аҳволда ётган беморнинг ётоқ ўрни тепасида илиб қўйилган, катта эҳтимол билан, фарзандлари томонидан чизилган сурат. Унда «Биз сизни яхши кўрамиз ва кутяпмиз», деб ёзилган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Афсуски, касаллик бизни тарк этгани йўқ. Кундан кунга Ўзбекистонга вируснинг янгидан янги штаммлари кириб келмоқда. Бир марта касалланган инсонлар яна қайта вирусни юқтириб олмоқда. Кимдир касаллик туфайли вафот этмоқда, кимдир эса яқинларини йўқотмоқда.

    Репортажимизни сизга айтилавериб, сийқаси чиқиб кетган, аммо ҳалигача ўз аҳамиятини йўқотмаган ўша жумла билан якунлаймиз:

    «Карантин қоидаларига риоя қилинг. Ўзингизни ва фарзандларингизни коронавирусдан асранг».

    Муаллиф: Хонзодабегим Аъзамова

    Фотомухбир: Мадина Нурман

    Муҳаррир: Дилшод Шарипов

    Мавзунинг давоми: «Улар бир марта ўлса, биз 10 марта ўлдик». Зангиотада коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг йўқотган беморлари, қийинчиликлари ва кечинмалари ҳақида

    08.05.2021, 19:29   Изоҳ (0)   167513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда уй масаласида қўшни аёлни калтаклаган эркак жаримага тортилди

    08.05.2021, 19:02

    Деновда сохта ПЗР-тест натижаларини сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходимлари қўлга олинди

    08.05.2021, 18:16

    Қашқадарёда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни — суратларда

    08.05.2021, 17:48

    «Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистон ва Россияга темир йўл қатновини тиклаши мумкин

    08.05.2021, 16:02

    Ҳиндистон ва Туркияга бориш учун кимларга рухсат берилиши маълум қилинди

    08.05.2021, 15:49

    Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Туркияга амалга ошириладиган авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилди

    08.05.2021, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.