Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида тўққиз ёшли қизалоқ йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Ҳодиса 27 апрель куни соат 16:30 атрофида Тинчликобод кўчасида содир бўлган. Damas автомашинаси ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган Б.М. исмли қизни уриб юборган. Қиз касалхонада олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Ушбу факт бўйича Олтиариқ вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Фарғонада икки Damas тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этгани, Фарғонада Nexia ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи ҳалок бўлгани ҳамда Наманганда юк машина босиб кетиши оқибатида 2 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)