Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Вирусология институти директори, профессор Эркин Мусабаев коронавируснинг янги шакли — COVID-21’нинг пайдо бўлгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувга изоҳ берди, деб ёзади «Янги Ўзбекистон» нашри.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эркин Мусабаевнинг маълум қилишича, COVID-19 инфекцияси янги штаммлари пайдо бўлса ҳам, янги COVID-21 вируси пайдо бўлгани ҳақидаги баёнот нотўғри. Чунки вакцинация COVID-19’нинг барча штаммларидан ҳимоя қилади, хавф гуруҳидаги одамлар касал бўлиб тузалган бўлса ҳам эмланиш зарур ҳисобланади.

«Дарҳақиқат, ҳозирги кунда коронавируснинг клиник белгиларида ўзгаришлар юз берди, яъни йўтал ва иситманинг кам намоён бўлган, аммо бўғимларда катта оғриқ белгиларига эга беморлар сони ортди. Зангиота касалхонасидаги беморларнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, коронавирус инфекцияси оқибатларидан ўлиш ҳолатлари ошмади», — дейди Вирусология институти директори.

Эркин Мусабаевннг сўзларига кўра, «ПЗР-тест ёрдамида коронавирусни аниқлаш имконсиз бўлиб қолди, дейиш ноўрин», чунки аввал ҳам димоғда вирусни аниқлашда 30 фоизлик хатоликка йўл қўйилган.

«Коронавирус инфекциясини даволаш бўйича бир йиллик тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда даволаш протоколи тузилиб, амалда унинг юқори самарадорлиги исботланди. Касаллик йўқолмади, биз у билан яшашга, яъни ниқоб тақишга, ижтимоий масофани сақлашга, қўллар гигиенасига риоя қилишга одатланишимиз керак», — дея таъкидлайди Мусабоев.

Аввалроқ Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов Ўзбекистонда 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар орасида коронавирусга чалиниш ҳолати деярли икки баробарга ортганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар