• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Компенсация можароси: Юнусобод метросидаги фожиа қурбонларидан бирининг яқинларига тўланиши керак бўлган товон пули масаласини апелляция тартибида кўриб чиқиш бошланди

    Тошкент метросининг «Юнусобод» бекати қурилишида, 2019 йил 18 декабрь куни юз берган фожиа ортидан олти ишчи ҳалок бўлганди. Ҳодиса юзасидан ўша куниёқ жиноят иши қўзғатилган (иш очилган моддалар бўйича айбдорларга кўзда тутилган энг оғир жазо беш йилгача озодликдан маҳрум этиш эди). Бироқ орадан уч ой ўтиб, 2020 йилнинг 18 мартида Тошкент шаҳар прокуратураси «зарар тўлиқ қоплангани», «айбдорларга ижобий тавсифнома берилгани» ва «марҳумларнинг оила аъзоларидан эътирозлар йўқлиги» (ваҳоланки, бу вақтда компенсация пуллари ҳали тўлиқ берилмаган бўлган) учун айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб, жиноий иш материалларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йилнинг 24 январдаги буйруғига асосан ташкил этилган махсус комиссия 31 январь куни ҳар бир жабрдийданинг хонадонига 261,9 миллион сўмдан бир марталик товон пули тўлаш ҳақида далолатномани чиқарган.

    «Юнусобод фожиаси»да ҳалок бўлган яккабоғлик Анвар Диёровнинг ҳам оиласига 100 миллион сўм берилган. Шундан кейин 2020 йил сентябрида яна 161 миллион сўм пластик картага тушган. Аммо боқувчисини йўқотган даъвогар: марҳумнинг беваси Лобар Раҳмонова боқувчисини йўқотгани учун берилган товон пули тўлиқ эмас, деб ҳисоблаб, қайнатаси ва қайнакаси билан бирга SBK Universal Construction Group компаниясига нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво аризаси киритган.

    Анвар Диёров.

    Анвар Диёров.
    Фото: «Дарё»

    Судда Лобар Раҳмонова оиланинг фарзандлари учун тайинланган ҳар ойлик компенсация ва бир марталик нафақа умуман тўланмаганини қайд этган. Шунингдек, у марҳум умр йўлдошининг вафоти туфайли етказилган маънавий зарар учун тўлов ундиришни ҳам сўраган.

    Суднинг 2020 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар SBK Universal Construction Group’дан даъвогар Лобар Раҳмонованинг уч нафар фарзандининг ҳар бирига 16 ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда 727 минг сўмдан компенсация, 100 миллион сўм бир марталик компенсация ва етказилган маънавий зарар учун 300 млн сўм компенсация ундириш белгиланган.

    Даъвогар Лобар Раҳмонованинг адвокати Аслиддин Маҳаммадиевнинг «Дарё»да 2021 йил 8 апрель куни эълон қилинган «Тупроқ қазиб, тупроқлар остида қолган болам». Юнусобод метросидаги фожиа қурбонлари яқинларининг ўтган бир йилдаги ҳаёти ва компенсация муаммолари ҳақида» номли мақолада таъкидлашича, суд қарори 2020 йил 17 декабрда қонуний кучга кирган бўлса-да, жавобгар томон январда ҳам ижрони ихтиёрий равишда амалга оширмагач, мажбурий ундириш чораларини кўришга тўғри келган. Шу асосда компания банк ҳисоб рақамлари ва мол-мулкларига тақиқ қўйилган. Орадан бироз вақт ўтиб, марҳум Анвар Диёровнинг оила аъзоларига 100 миллион сўм пул ўтказилган.

    Адвокатнинг айтишича, шундан кейин SBK Universal Construction Group негадир «даъво бўйича ҳал қилувчи қарорини олмадим», деган важ билан февраль ойида судга мурожаат қилган. «Ҳолбуки даъво муддати бўйича 20 кун ичида аппеляция бериши керак эди», — дейди адвокат Маҳаммадиев. Маълум бўлишича, жавобгар томон кассация тартибида шикоят беришга қонуний ҳақи қолмагани боис апелляция шикоятининг муддатини тиклаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига ариза берган.

    Аслиддин Маҳаммадиевнинг қайд этишича, у компаниянинг ўша аризаси ҳақида эшитгач, уч марта судга борган, котибга, девонхонага учраган. Лекин суд қачон бўлиши ҳақида ҳеч ким маълумот бермаган.

    «Суд иккинчи томонга хабар бермай, ишни бир томонлама кўриб, компаниянинг аризасини қаноатлантирган ва ижро муддатини тиклаб берган, аппеляция шикоятини шаҳар судига юбориш ҳақида ажрим чиқарган. Агар ижро муддати тиклаб берилмаганида эди, ҳозирда суд қарорининг ижроси тўхтамаган бўларди», — дейди адвокат. Соддароқ қилиб айтганда, агар шу ажрим бўлмаганида эди, Лобар Раҳмонова боқувчисини йўқотганлик ҳақидаги болалари учун бериладиган нафақаларни вақтида олаётган бўларди.

    Шундан сўнг адвокат Аслиддин Маҳаммадиев Тошкент шаҳар судига даъво муддатини тиклаш ҳақидаги аризани бекор қилиш ҳақида хусусий шикоят берган. Аммо адвокатнинг бу аризаси қаноатлантирилмаган. Суд ижро муддатини тиклаб, ишни кўриш ҳақида қўшимча ажрим чиқарган.

    SBK Universal Construction Group’нинг апелляция шикояти бўйича ўтказиладиган суд жараёни уч маротаба: 5 мартда «ҳали расмийлаштирилмаган» деб, 26 мартда «туман судига юборилган» деб, 20 апрелда «иш ҳужжатлари фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига етиб келмаган» деб қолдирилган.

    «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, 30 апрель, жума куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ушбу масалани апелляция тартибида кўриб чиқиш бошланди.

    Фото: «Дарё»

    Очиқ ўтган суд мажлисида SBK Universal Construction Group компаниясининг адвокати журналистларнинг видео, фото ва овоз ёзиб олишларига розилик билдирмаган. Шу боис ОАВ вакилларига судда аудио ва видео ёзувларни олишга рухсат берилмагач, «Маҳалла», Zo‘r TV, «Менинг юртим» телеканали мухбирлари ва операторлари суд залини ўз хоҳиши билан тарк этган. «Daryo.uz», «Kun.uz», «Qalampir.uz», «Repost.uz» интернет-нашрларининг мухбирлари эса видео, фото ва овоз ёзиб олиш қурилмаларисиз суд жараёнида қатнашган.

    Судда SBK Universal Construction Group адвокати даъвогар Лобар Раҳмонованинг уч нафар фарзандларининг ҳар бирига 16 ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда 727 минг сўмдан бериладиган компенсацияси тўлаб борилишини, тўловнинг бу қисмига эътирози йўқлигини айтди. Бироқ компания адвокати Мирзо Улуғбек туманлараро судининг жабрланувчининг яқинларига 100 млн сўм бир марталик компенсация ва етказилган маънавий зарар учун 300 млн сўм компенсация ундириш тўғрисидаги қарорини бекор қилишини сўради.

    Даъвогар Лобар Раҳмонованинг адвокати эса қуйи суднинг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради ҳамда қуйидагича фикр билдирди.

    “Жаноза маросимлари учун деб дастлаб 100 миллион сўм берилган. Аммо 100 миллион сўмни SBK Universal Construction Group компанияси берганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Компания ҳисоб рақами ёки бухгалтериясидан ҳам пул чиқарилгани тўғрисида асословчи бирорта ҳужжат мавжуд эмас.

    Анвар Диёровнинг яқинларига кимдир бериб кетган бунча маблағни компания “биз берганмиз”, деб 2020 йилнинг август ойида марҳумнинг укасидан тилхат ёздириб олган. Орадан саккиз ой ўтиб, тилхат ёздириб олиниши шубҳали. Балки 100 миллион сўмни “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ, Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳокимият вакиллари бергандир.

    Ҳолбуки махсус комиссия қарори 2020 йил 31 январда чиққан ва бу қарорда аввал берилган 100 миллион сўм ҳисобга олинсин, дейилмаган. Тергов давомида ёки махсус комиссия ҳужжатларида ҳам SBK Universal Construction Group компанияси 100 миллион сўм бергани хақида гапирилмаган ва ёзилмаган”, — деди адвокат.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда бир йил аввал метро қурилишидаги авария оқибатида олти йигит ҳалок бўлганди. Уларнинг ҳам ўз орзу-ниятлари бор эди
    • «Тупроқ қазиб, тупроқлар остида қолган болам». Юнусобод метросидаги фожиа қурбонлари яқинларининг ўтган бир йилдаги ҳаёти ва компенсация муаммолари ҳақида

    03.05.2021, 06:42   Изоҳ (0)   26957
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганнинг дарвиши: у 30 йилдан бери ҳар куни велосипедида шаҳар кезиб, одамларга мумтоз қўшиқлар улашади

    03.05.2021, 06:11

    Сардоба фожиасидан сўнг тошқин ҳудудида қизларга Шукрона деб исм қўйиш ҳолатлари кўпайди

    02.05.2021, 23:21

    «Совет давлати байроғи Тошкентнинг қоқ марказида баланд кўтарилиши ўзбек халқига нисбатан ҳақорат» — Алишер Қодиров

    02.05.2021, 22:58

    «Синфдош қизларнинг бари Шукрона бўлмаса эди ҳали». Тақдирига Сардоба сув тошқини таъсир кўрсатган чақалоқлар

    02.05.2021, 20:28

    Хоразмдаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди

    02.05.2021, 20:15

    Ўзбекистон аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?

    02.05.2021, 19:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Титаник бўлаклари орасидан қора шишадан ясалган маржон топилди

    Дунё | 20 июн, 19:00

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:50

    Дунёнинг энг бадавлат модели Кендалл Женнер сарвқомат бўлиш учун қандай нонушта қилади?

    Гўзаллик | 20 июн, 18:45

    Нетаньяху АҚШни Эрон билан урушга тортиш учун Трампни алдамоқда — ОАВ

    Дунё | 20 июн, 18:40

    Фарғонада МИБ мансабдори пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:28

    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди

    Реклама | 20 июн, 16:30

    Бухорода эчкиэмарга нос чектирган фуқарога жазо тайинланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.