Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) апрель ойи якунлари бўйича Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлаш учун сўровномани бошлади.
Апрель ойида мусобақанинг учта тур ўйинлари ўтказилди. Мазкур тур ўйинлари бўйича ойнинг энг яхшилари номига даъвогарлар аниқлаб олинди.
Суперлигада апрель ойининг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар:- Питер Ҳюистра («Пахтакор») — 2 та ўйин, 2 ғалаба;
- Рўзиқул Бердиев («Насаф») — 3 та ўйин, 3 ғалаба;
- Микаэл Секейра («Локомотив») — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг;
- Жасур Абдураимов («Металлург») — 3 ўйин, 2 ғалаба.
Апрель ойининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар:
- Эрен Дердийок («Пахтакор») — 2 ўйин, 2 гол;
- Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») — 3 ўйин, 4 гол;
- Драган Черан («Пахтакор») — 2 ўйин, 2 гол;
- Марко Станоевич («Насаф») — 3 ўйин, 4 гол;
- Ҳусайн Норчаев («Насаф») — 3 ўйин, 2 гол;
- Диёр Туропов («Локомотив») — 3 ўйин, 2 гол.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)