«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бразилиялик собиқ футболчи Пеленинг рекордини янгилаган бутсасини савдога қўйди.
Аукционда бутса 125 минг фунтга (173 доллар) сотилди. Ундан тушган маблағ Каталониядаги шифохона ҳисобига ўтказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2020 йилнинг декабрь ойида «Барселона» сафидаги 644-голини урган ҳолда битта клубда энг кўп гол уриш бўйича Пеленинг рекордини янгиланганди.
Месси 2020/21 йилги мавсум Ла Лигада 31 ўйин ўтказиб, 26 гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)