«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Европа Лигасининг ярим финал дастлабки ўйинлари якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Португалиялик футболчи «Рома»га қарши кечган ўйинда (6:2) 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ушбу соврин учун шунингдек, қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:
- Эдинсон Кавани («Манчестер Юнайтед») — «Рома»га қарши беллашувда (6:2) 2 та гол ва 2 та ассист;
- Николя Пепе («Арсенал») — «Вильярреал»га қарши учрашувда (1:2) 1 та гол;
- Рауль Альбиоль («Вильярреал») — «Арсенал»га қарши баҳсда (2:1) 98% узатмалар аниқлиги.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)