Футбол бўйича Польша Экстраклассасининг 28-турида «Легия» ўз майдонида «Висла»ни қабул қилди.
Учрашувда жамоалар ҳар қанча уринмасин дарвозаларга тўп киритилмади. Варшава клуби сафида тўп тепадиган ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоев ниҳоят мазкур беллашувда янги жамоасидаги дебютини ўтказди. У 79-дақиқада португалиялик ҳужумчи Рафаэл Лопеснинг ўрнига майдонга туширилди. Жасур 2021 йилнинг февраль ойида «Легия» билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаганди.
Аввалроқ «Легия»нинг 27-турдан кейин мамлакат чемпионига айлангани ҳақида хабар берилганди.
Польша Экстраклассаси
28-тур баҳси
1 май, шанба
«Легия» — «Висла» 0:0.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)