• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 80 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди

    Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 30 апрель куни жами 79 310 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу вакцинация бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир.

    Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 797 781 нафарга етди.

    30 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

    • Фарғона вилояти (12 685 нафар),
    • Андижон вилояти (10 026 нафар),
    • Наманган вилояти (9397 нафар),
    • Самарқанд вилояти (7779 нафар) банд қилди.
    Таъкидланишича, ҳозирга қадар жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич Фарғона вилоятида (117 843 нафар) қайд этилган. Наманган вилоятида бу кўрсаткич 84 874 нафарни, Андижон вилоятида эса 82 262 нафарни ташкил қилмоқда.

    Мавзуга доир: Тошкентда «Спутник V» билан эмланаётган аҳоли унинг ҳақиқатда Россия вакцинаси эканига шубҳа билдирмоқда

    Вакцинациянинг илк ойида қанча ўзбекистонлик коронавирусга қарши эмланди?

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланди. Хусусан:

    • Мамлакат бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар шай ҳолатга келтирилди.
    • Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари олиб келинди.
    • Эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинди.
    • Вакцинация жараёнлари учун ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 миллион дозалик ва AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозалик захираси шакллантирилди.
    Дастлабки режага кўра, апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини ихтиёрий тарзда эмлаш кўзда тутилган эди.

    Вакцинациянинг илк кунида 5018 нафар ўзбекистонлик коронавирусга қарши ҳимояланган. Уларнинг 1871 нафари 65 ёш ва ундан ошган аҳоли қатлами бўлса, 3147 нафари тиббиёт ходими эди. Вакцинациянинг биринчи ўн кунлигида 148 минг нафардан ошиқ аҳоли эмланган бўлса, иккинчи ўн кунлик якунида 458 минг нафардан ортиқ аҳоли эмланган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 1 майдан вакцинациянинг иккинчи босқичи бошланади. Жамоат транспорти ходимлари, журналист ва муҳожирлар эмланади

    Бир ой давомида қайси ҳудудда қанча аҳоли эмланди?

    Ўзбекистонда эмлаш жараёнлари бошланганда

    • биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш,
    • кейинчалик туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш,
    • ундан сўнг эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш кўзда тутилганди.
    Кейинчалик эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга хоҳиш пайдо бўлса, эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари белгиланган эди.

    Ушбу режа асосида апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда фақатгина 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ва тиббиёт ходимлари оммавий эмлаш тадбирларига жалб қилинган бўлса, кейинчалик туман марказлари ва кичик шаҳарларда яшовчи аҳоли ҳам эмлашга жалб этилди.

    27 апрель кунидан бошлаб хавф ости гуруҳига киритилган яна учта аҳоли қатлами (мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимлар, сурункали касаллиги борлар) ҳам эмлана бошланди. Вакцинациянинг илк кунида кунлик ҳисобда Тошкент шаҳридан 1651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган бўлса, кейинчалик вакцина олиш бўйича мутлақ етакчиликни Фарғона вилояти эгаллади.

    Жумладан, 12 апрелда бир куннинг ўзида Фарғонада 18 минг нафардан ортиқ фуқаро эмланиб, кунлик кўрсаткичлар бўйича рекорд қайд этилди.

    Вакцинациянинг иккинчи ўн кунлигида Фарғона, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларида эмланиш кўрсаткичи 40 минг нафардан ошган эди. Улардан кейинги ўринларни Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари эгаллаб келмоқда.

    Апрель ойи якунига келиб, Фарғона вилоятида ҳудудлар орасида биринчи бўлиб 100 минг нафардан ортиқ аҳоли эмланиб, яна бир рекорд қайд этилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни фуқароларда хоҳиш йўқлиги, вакцинага ишонч камлиги сабаб суст кетмоқда — бош вазир ўринбосари

    01.05.2021, 16:18   Изоҳ (0)   17674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мустақиллик майдонидаги деярли 2 йил ишламаган фавворанинг қайта ишга туширилиши — суратларда

    01.05.2021, 15:38

    «Таннархи ошган бўлса-да, ушбу маҳсулотлар танқислиги кузатилмаяпти». Шакар ва ўсимлик ёғи нархлари нима сабабдан ошаётганига изоҳ берилди

    01.05.2021, 15:16

    «Бизга, иқтисодиётимизга катта тўсиқ — банк билан солиқ» — Шавкат Мирзиёев

    01.05.2021, 14:17

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан яна бир бор телефонда суҳбатлашиб, Тожикистон билан чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

    01.05.2021, 13:12

    Бўстонлиқда 10 гектар ерни қарийб 2 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

    01.05.2021, 12:33

    «Бутун дунёда иқтисодиёт бўйича вазият оғир. Ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ» — Шавкат Мирзиёев

    01.05.2021, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.