Самарқанд шаҳрида Қозоғистоннинг бош консулхонаси иш бошлади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бош консулликнинг очилиш маросимида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Самарқандда Қозоғистон бош консулхонасини очиш тўғрисидаги фармонни 2020 йилнинг сентябрида имзолаганди. Дархан Сатибалди 2019 йилнинг март ойидан буён Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб келмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон бош консулхонаси Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида жойлашган. У 2019 йилнинг 30 августида очилган. Ақтаудаги Бош консулхонанинг консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистов ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради. 2019 йил июнида Нодир Турғунов Ўзбекистоннинг Ақтаудаги бош консули этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз 2021 йилнинг март ойида Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилганди.
Изоҳ (0)