Ҳукумат қарори билан Улуғбек Тошхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Улуғбек Тошхўжаев ушбу лавозимда февраль ойида Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Нажмиддин Тўрахўжаевнинг ўрнини эгаллади.
Улуғбек Тошхўжаев 2021 йил январь ойининг охирига қадар Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган ва унинг ўрнига Дониёр Қодиров тайинланган эди.
Изоҳ (0)