Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун энг яхши жой Ватикан эканини маълум қилди. Бу ҳақда Зеленский La Repubblica газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Ҳа, бу ҳар томонлама энг мақбул жой бўлиши мумкин. Ватикан тинчлик тўғрисида мулоқотлар учун ҳақиқатан ҳам идеал жой», — деган Зеленский журналистнинг учрашув Рим ёки Ватиканда бўлиши мумкинми, деган саволига жавобан.

Президентнинг изоҳлашича, Муқаддас Тахт (Ватикан маъмурияти) воситачи вазифасини бажарувчи «глобал ахлоқий ҳокимият», чунки у «холисдир ва низо томонларининг барчаси унга ишонч билдиради».

«Рим Папаси ўз касбига кўра тинчлик авлиёсидир. Бу билан Ватикан бошқа дунё мамлакатларидан фарқ қилади: у фақат маънавий куч бўлиб қолади ва ҳамиша ҳеч қандай қизиқиш, ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий манфаатларсиз иш кўради. Айнан шу сабабли тарихда Ватиканга давлатлар ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилиш ва тинч келажакни барпо этиш учун тез-тез мурожаат қилинган», — деди Зеленский.

Интервьюда Зеленский Донбассдаги вазиятни муҳокама қилиш учун Путин билан учрашув бўлиб ўтишига ишонч билдирди. Ҳозирча учрашув тартиби, жойи ва вақти аниқланмаган, деди Зеленский ва унинг идораси ҳамда Путин маъмурияти ўртасида бевосита маслаҳатлашувлар бошланганда буларга аниқлик киритилишини таъкидлади.

«Мен ўз томонимдан маслаҳатларни ташкил қилиш бўйича барча тегишли буйруқларни аллақачон идора раҳбари Андрей Ермакка берганман», — деди давлат раҳбари.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Ватикан президентларнинг учрашувини Ватикан ҳудудида ўтказиш тўғрисида Киевдан расмий таклиф олмаганини айтди.

«Президент Зеленский Ватикан учрашув учун энг яхши жой бўлиши мумкинлигини айтди. Аммо Ватикан ҳам, Россия томони ҳам бундан расман хабардор эмас. Бизга бундай таклиф конкретлаштирилгани ва ишлаб чиқилгани ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган», — деди Песков.

20 апрель куни Зеленский Путинга Украинанинг Донбассидаги уруш кетаётган исталган жойида учрашишни таклиф қилди. Путин бунга жавобан, агар Украина президенти Донбасс муаммосини муҳокама қилмоқчи бўлса, аввал у Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг раҳбарлари билан учрашиши кераклигини ва шундан кейингина учинчи томон сифатида Россия раҳбарияти билан учрашиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, у Россия томонининг Украина билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳақида гаплашишга тайёрлигини айтди ва Зеленскийни «ўзига қулай бўлган исталган вақтда» Москвага келишга таклиф қилди.

Киев Зеленскийнинг Путин билан Москвада учрашишини имконсиз деб атади.

«Уруш пайтида президент пойтахтга бориб, тажовузкор мамлакат вакили бўлган одам билан учраша олмайди. Менимча, бу бироз ғалати таклиф», — деди Украина бош вазири ўринбосари. Унинг фикрига кўра, бундай учрашув тўрт мамлакат етакчилари иштирокидаги (Украина, Россия, Франция, Германия) «нормандча формат» доирасида ўтказилиши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади