«Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагелсманн фаолиятини «Бавария»да давом эттиради.
33 ёшли мутахассис 2021 йилнинг 1 июлидан мюнхенликлар бошқарувида иш бошлайди. Бу ҳақида ҳар икки клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Нагелсманн «Бавария» билан 5 йиллик шартнома имзолаган.
«Бавария» жамоанинг айни дамдаги бош мураббийи Ҳанс Дитер Флик билан шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришган. Аслида 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланадиган бўлди.
Аввалроқ Нагелсманн янги жамоасида йилига 8 миллион евро маош олиши хабар қилинганди. «Бавария» барча бонусларни инобатга олган ҳолда «Лейпциг»га 25 миллион евро компенсация тўлайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)