«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Лига Кубоги финалида «Тоттенҳэм» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) кейин фаолиятидаги 30-совринга эга чиқди.
Бу орқали каталониялик мутахассис совринлар сони бўйича «Динамо Киев» собиқ устози Валерий Лобановскийни ортда қолдирди. Украиналик мутахассис 42 йиллик мураббийлик фаолияти давомида 29 та совринга эга чиққанди.
Фақат икки мутахассис бу борада Гвардиоладан яхшироқ кўрсаткичга эга — «Динамо Киев»нинг ҳозирги мураббийи Мирча Луческу (40 йиллик фаолиятда 34 та соврин) ва «Манчестер Юнайтед» собиқ устози Алекс Фергюсон (39 йил ичида 49 та соврин).
Гвардиола олий дивизиондаги мустақил мураббийлик фаолиятини 2008 йилда бошлаган.
«Барселона» бошқарувида Пеп 247 ўйин ўтказди (14 та соврин), «Бавария»да — 161 та (7), «Манчестер Сити»да эса — 285 та (9).
Мавзуга доир: «Манчестер Сити» «Ливерпуль»нинг 41 йиллик рекордини такрорлади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)