• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича уч ойда қандай ишлар қилинди? Ишсизлар-чи, улар қандай қўллаб-қувватланмоқда?

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки уч ойи давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги саъй-ҳаракатлари билан 71 мингдан ориқ фуқаронинг ишга жойлашишига ёрдам берилди, банд бўлмаган 33 мингдан зиёд аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 17 мингдан ортиқ аҳоли вазирлик тизимидаги касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ўқув муассаларида ўқимоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қуйида вазирлик томонидан 2021 йилнинг январь—март ойларида аҳоли бандлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, айниқса «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни ишга жойлашишига кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини-ўзи банд қилишни қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат миграция ва меҳнат муҳофазаси масалалари борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби билан нисбатан батафсил танишиш мумкин.

    Меҳнат бозоридаги ҳолат

    2021 йил 1 январь ҳолатига меҳнат ресурслари сони 19,142 миллион кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 фоизга ёки 134,5 минг кишига ошган. Иқтисодий фаол аҳоли 14,797 миллион кишини, иқтисодий нофаол аҳоли 4,344 миллион кишини ташкил этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,296 миллион кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 3,8 фоизга (502,9 минг кишига) ошган. Шундан, расмий секторда банд аҳоли сони 5,732 миллион кишини, норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,668 миллион кишини ташкил этган.

    Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,558 миллион кишини ташкил этди. Ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 10,5 фоиз (16—30 ёшгача бўлганлар ўртасида 16,4 фоиз, аёллар ўртасида эса 14,1 фоиз)ни ташкил этди.

    Бандлик органлари томонидан кўрсатилган хизматлар

    Меҳнат бозоридаги тенденциядан келиб чиқиб, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида 205,0 минг иш билан банд бўлмаган шахсларга бандлик хизматлари кўрсатилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Январь—март ойларида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 71,4 минг нафар ишсиз, шунингдек, чет элдан қайтиб келган фуқароларни мавжуд бўш иш ўринларига доимий ишга жойлашишига кўмаклашилди.

    Ишга жойлашишга кўмаклашилган шахсларнинг 38,9 минг нафари (54,5 фоизи) аёллар, 33,3 минг нафари (46,6 фоизи) ёшларни ташкил этади.

    Шунингдек, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига ўтган ой давомида 11,5 минг нафар эҳтиёжманд шахсларни ишга жойлашишига кўмаклашилди.

    Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ)

    2021 йил 1 февраль ҳолатига республика бўйича мавжуд 523,4 мингта иш берувчи вазирлик, ташкилот ва корхоналар томонидан 4,8 миллион нафар ходим тўғрисида маълумотлар «ЯММТ» ИДАКга киритилиб, электрон базаси шакллантирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда, мазкур тизим орқали 187,7 мингта, шундан давлат ташкилотларида 81,2 мингта, хусусий субъектларда 106,5 мингта бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар аниқланди. Мазкур бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ish.mehnat.uz ва ish2.mehnat.uz сайтларида оммага эълон қилиб борилмоқда.

    Шунингдек, аҳоли иш билан таъминлаш мақсадида республика бўйича 2021 йилнинг январь—март ойларида 628 маротаба бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди. Ушбу ярмаркаларда 19 991 та корхона ва ташкилотлар томонидан 166,6 мингта бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

    Ярмаркаларда 13 456 нафар фуқароларга ишга жойлашишга йўлланмалар берилди, улардан 5 848 нафар аёллар, 6 557 нафари ёшлар, 506 нафар меҳнат мигрантлари ва 72 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслардир.

    Ярмарка жараёнида 4 043 нафар ишсизлар касбга ўқитиш курсларига юборилди, 3 434 нафари ҳақ тўнадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 34 608 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди.

    Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш

    2021 йилда иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун Жамоат ишлари жамғармасидан 250 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 33,3 минг банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ва уларнинг иш ҳақи учун 26,5 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жумладан:

    • 23,8 минг нафар туман (шаҳар) аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий объектлар, зиёратгоҳларни тозалаш каби) ишларга;
    • 2,9 минг нафар чорва-насл марказлари техник осеменаторлар;
    • 512 нафари патронаж хизмати, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш ишларига
    жалб қилинди.

    Субсидиялар ажратиш орқали аҳоли бандлигини ошириш

    «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган банд бўлмаган ва ишсиз аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини иш билан банд қилиш бўйича субсидиялар ажратиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жумладан, шахсий томорқаларни ривожлантириш учун 4 461 та кам таъминланган оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 14,794 миллиард сўм субсидия берилди.

    Тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш, ходимларни малакасини ошириш, қайта тайёрлов ва суғурта полиси учун 1,328 миллиард сўм субсидия маблағлари ҳисобига 775 нафар фуқароларнинг банд этилди.

    Шунингдек, жойларда 55 та кооперативлар ташкил этилди. Кооперативларга «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 3 523 нафар ишсиз хотин-қизлар бириктирилди ва уларга кооперативларнинг устав фондига аъзолик улуши сифатида 4,365 миллиард сўм субсидия маблағлари ўтказиб берилди.

    Касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш

    2021 йилда 72 минг нафар ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 40 та касб йўналишлар бўйича ўқитиш режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Меҳнат органлари йўлланмалари асосида ўтган январь—февраль ойлари давомида 42,3 минг нафар (йиллик прогнозга нисбатан 58,8 фоиз, шундан, ёшлар 22,0 минг, аёллар 27,2 минг) иш билан банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этилди. Бу 2020 йилга (10,9 минг нафар) нисбатан тўрт бараварга кўп.

    Ўқишга жалб қилинганларнинг 6 807 нафари (16,4 фоизи) «Аёллар дафтари», 10 873 нафари (20 фоизи) «Ёшлар дафтари»га киритилганларни ва 7 773 нафари (18,7 ифоиз) меҳнат мигрантларини ташкил этади.

    Касбга ўқитишга жалб қилинганларнинг 6 220 нафари (13,3 фоиз) миллий ҳунармандчилик йўналишида ҳунарга ўқитилмоқда. Бугунги кунда вазирлик тизимидаги ўқув муассасалар ва ҳамкор ўқув муассасаларида 34,1 минг нафар иш билан банд бўлмаган шахслар ўқишни давом эттирмоқда.

    Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш

    Ишсиз фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 49,3 минг нафар ишсизларга Жаҳон банки лойиҳаси асосида ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 40,3 миллиард сўм ишсизлик нафақаси тайинланди ва тўлаб берилмоқда. Ишсизлик нафақаси олувчилар сони 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 бараварга ошган. 2021 йил 21 январдан ишсизлик нафақаси уч баробарга оширилган миқдорда тўланмоқда.

    26.04.2021, 22:55   Изоҳ (0)   26847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

    26.04.2021, 22:45

    «Чироқчи воқеаси» бўйича яна 2 нафар ИИБ ходими 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани айтилмоқда

    26.04.2021, 22:39

    Ўзбекистонда «тез ёрдам»нинг битта чақириғи учун неча пул ажратилаётгани маълум қилинди

    26.04.2021, 22:08

    Гулистон давлат университети ҳам 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди

    26.04.2021, 21:59

    Самарқандда 28 ёшли аёлнинг ножўя суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1,5 млн сўм талаб қилган эркак ушланди

    26.04.2021, 20:59

    Ўзбекистонда нечта боғча тарбиячиси ва тарбияланувчиси коронавирус юқтириб олгани ҳақида маълумот берилди

    26.04.2021, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.