Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дунёдаги энг нуфузли Америка кинематография санъати ва фани академиясининг 93-тақдирлаш маросими ўз якунига етди. Коронавирус сабаб икки ой кечга сурилган маросим Голливуддаги «Долби» театрида бўлиб ўтди ва ва бутун дунё бўйлаб эфирга узатилди.

Фото: Hello

Фото: Hello

Унда «Номадланд» («Кўчманчилар ўлкаси») фильми сабаб Хлоя Чжао «Энг яхши режиссёр», унда бош қаҳрамон ролини гавдалантирган Френсис Макдорманд эса «Энг яхши актриса» деб топилган. «Ота» фильмидаги роли учун Энтони Хопкинс «Энг яхши актёр», «Қалб» мультфильми эса «Энг яхши анимацион фильмлар» орасида етакчи бўлган. «Манк» номли оқ-қора картина эса «Энг яхши постановка-рассомлик иши» ҳамда «Энг яхши операторлик иши» бўйича бошқа фильмларни ортда қолдирган. Дариус Мардернинг дебют — «Металл товуши» фильми «Энг товуш/овоз» ҳамда «Энг яхши монтаж иши» йўналишларида иккита статуэткага лойиқ кўрилган. Кристофер Ноланнинг фильми эса визуал эффектларни ўзига жамлаган энг яхши фильм деб топилган.

Мукофот совриндорлари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:
  • «Энг яхши актёр» — Энтони Хопкинс («Ота» фильмидаги роли учун)
  • «Энг яхши фильм» — «Кўчманчилар ўлкаси»
  • «Энг яхши режиссёр» — Хлоя Чжао («Кўчманчилар ўлкаси» фильми учун)
  • «Энг яхши актриса» — Френсис Макдорманд («Кўчманчилар ўлкаси» фильмидаги роли учун)
  • «Энг яхши иккинчи даражали актёр» — Дэниэл Калуя («Judas and the Black Messiah» фильмидаги роли учун)
  • «Энг яхши иккинчи даражали актриса» — Юн Ё-Жон («Минари» фильмидаги роли учун)
  • «Энг яхши анимацион фильм» — «Soul» («Қалб»)
  • «Энг яхши хориж фильми» — «Яна бир бор» (Дания)
  • «Энг яхши постановка-рассомлик иши» — («Маnk»)
  • «Энг яхши операторлик иши» — Эрик Мессершмидт («Маnk»)
  • «Энг яхши монтаж иши» — «Металл товуши»
  • «Энг яхши оригинал сценарий» — «Promising Young Woman»
  • «Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм» — «If Anything Happens I Love You»
  • «Энг яхши ҳужжатли фильм» — «My Octopus Teacher»
  • «Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм» — «Колетт»
  • «Энг яхши қисқа метражли ўйинли фильм» — «Two Distant Strangers»
  • «Энг яхши визуал эффектлар» — «Тенет»
  • «Энг товуш/овоз» — «Металл товуши»

Фото: Hello

Фото: Hello

«Кўчманчилар ўлкаси» фильмининг суратга олиш жамоаси: Питер Спирс, Френсис Макдорманд, Хлоя Чжао, Молле Ашер ва Жан Жанви.

Фото: Hello

Фото: Hello

«Энг яхши режиссёр» йўналишининг ғолиби Хлоя Чжао

Фото: Hello

Фото: Hello

Брэд Питт ва «Минари» фильмидаги ижроси сабаб «Энг яхши иккинчи даражали актриса» деб топилган Юн Ё Чжон.

Фото: Hello

Фото: Hello

«Энг яхши иккинчи даражали актёр» номинациясининг ғолиби Дэниэл Калуя.

Фото: Hello

Фото: Hello

«Энг яхши қўшиқ йўналишида» биринчи бўлишга муваффақ бўлган «Fight for you» ижрочиси H.E.R.

Фото: Hello

Фото: Hello

«Энг яхши оригинал сценарий» йўналиши бўйича энг яхши деб эътироф этилган Эмиралд Феннел.

Фото: Hello

Фото: Hello

Махсус «Jean hersholt humanitarian award» мукофотини қўлга киритган Тайлер Перри.

Фото: Hello

Фото: Hello

Холли Берри ва «Манк» фильми учун Энг яхши операторлик иши бўйича ғолибликни қўлга киритган Эрик Мессершмидт.

Фото: Hello

Фото: Hello

Риз Уизерспун, Уилл Маккормак ва «Энг яхши анимацион фильм» бўйича ғолибликни қўлга киритган Майк Гове.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди