АҚШда Porsche брендининг автомобиллари билан тўла бўлган гараж сотувга қўйилди. Гап бу ерда уй ва гараж ҳақида кетмоқда, суперкарлар коллекцияси сотилиш ёки сотилмаслиги номаълум деб ёзади CARakoom.

Фото: CARakoom

Гараж эгаси жуда жиддий Porsche коллекциясига эгалик қилади. Бу ерда машҳур 996 GТ2 ва 911R моделларини учратиш мумкин, аммо бундан ҳам ноёб автомобиллар ташриф буюрувчи эътиборини тортади.

Масалан, улкан орқа спойлерга эга тўқ қизил рангли Porsche 935 Straßenversion модели мижоз буюртмасига кўра, Porsche Exclusive томонидан ягона нусхада яратилган.

Фото: CARakoom

Бу шунчаки қайта ишланган 935 модели эмас, балки «обвес»га эга 911 Turbo. Бу пойга автомобилининг эркин нусхаси ҳисобланиб, ундан фарқланади: Straßenversion мутлақо ўзгача спойлерга эга.

Яна бир ноёб автомобиль — Маrtini ливреясига эга Porsche 930 Turbo RS. Ушбу 911 таниқли дирижёр Герберт фон Караян томонидан буюртма қилинган. Carrera RSR шассиси фойдаланилган автомобилган 360 от кучига эга мотор ўрнатилган.

Фото: CARakoom

Бундан ташқари, гаражда 20 нусхада яратилган 911 SS/RS, тўрт нусхадаги 968 Turbo RS’дан бири, Indikar ва бошқа қатор моделларни учратиш мумкин. Сотувга автомобиллар эмас, уй қўйилгани сабаб эълон қилинган суратларда бутун коллекциясияни кўриб бўлмайди.

Фото: CARakoom

Уйнинг ўзи Калифорниядаги Фоллбрук шаҳрида жойлашган. Умумий майдони 44 минг квадрат метр. Гаражга 40 дан ортиқ машина сиғади. Сотувчи уй учун 2,03 миллион евро сўрамоқда.

Фото: CARakoom

Аввалроқ пойга учун мўлжалланган Porsche’нинг макети ҳақиқий Cayenne нархида сотувга қўйилгани, колумбиялик наркобарон Пабло Эскобарга тегишли бўлган Porsche сотилаётгани тўғрисида хабар берилганди.