15 нафар франциялик кўнгилли тадқиқотчидан иборат гуруҳ Deep Time тажрибаси доирасида ғорда 40 кун яшади, деб хабар беради Esquire.
Тажриба иштирокчилари ғорга 14 март куни тушган. Deep Time лойиҳасининг шартларига кўра, кўнгиллилар Франция жануби-ғарбидаги Ломбрив ғорини тарк этмаган ҳолда, у ерда 40 кун яшаши керак бўлган. Барчаси якунлангач, тадқиқотчилар қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакларда кўриниш берган, чунки уларда ёруғуликка таъсирчалик ортган.
Après 40 jours dans une grotte, les 15 volontaires de "Deep Time" sont de retour à la surface
— BFMTV (@BFMTV) April 24, 2021
Cette expérience consistait à étudier nos capacités d'adaptation à la perte de repères spatio-temporels
Les images de leur sortie ce matin de la grotte de Lombrives en Ariège ⤵ pic.twitter.com/sfPqEHu78E
Тадқиқотчилар ғорга телефон ва соатларини ташқарида қолдириб кирган, лойиҳанинг мақсади — одамлар тўлиқ изоляция ҳолатида ва тажриба шароитида вақт ҳамда маконга қандай муносабатда бўлишини синаб кўриш бўлган.
Тажрибада 27 ёшдан 50 ёшгача бўлган саккиз нафар эркак ва етти нафар аёл иштирок этган.
Тадқиқотчиларнинг ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Улар палаткаларда ухлаган, овқат тайёрлаган, чуқурлиги 45 метрли қудуқдан сув олган ва велосипед ёрдамида ўзлари электр энергиясини ишлаб чиқарган.
Орадан 40 кун ўтгач, тадқиқотчиларга белгиланган муддат тугагани хабар қилиш учун олдиларига тушишган. Лойиҳанинг кўплаб иштирокчилари ғорда яна камида бир ҳафта қолишлари керак деб ҳисоблаган.
Тадқиқотчилар кун тартибини белгилашда ўз ҳиссиётлари ва уйқу циклига қараб мўлжал олишга тўғри келган. Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, улар ғор ичида бир-бири билан учрашувлар борасида келишиб олишда қийинчиликка учраган.
Лойиҳа директори ва тадқиқотчиси Кристиан Клотнинг айтишича, ғордаги вақт уларга жуда секин ўтгандек туюлган.
33 ёшли Марина Лансоннинг таъкидлашича, тажрибада давомида у ўз ҳаёти «тўхтатиб қўйилгандек» ҳис қилган.
Таржиба аввалида иштирокчиларининг мия фаоллиги ва конгнитив фуксиялари кейинроқ таққосланиш учун ўлчаб олинган.
«Сайёрадаги инсонлар келажакда эволюцияга учрайди. Миямиз янги қарорларни ҳар қандай вазиятдан фарқли ўлароқ қандай топишини тушинишимиз керак», — дейди Клот.
Мавзуга доир: Хитойлик жуфтлик ғор ичида 54 йил яшади
Изоҳ (0)