• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги ташқи реклама объектлари нега бузилмоқда? Ҳар бир соҳа мутасаддилари бунга жавоб берди

    Тошкентда 8 апрелдан бошлаб реклама конструкциялари оммавий бузиб ташланаётгани жамоатчилик ўртасида турли мазмундаги баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. 24 апрель куни мазкур мавзу доирасида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситлари миллий ассоциацияси томонидан ўтказилган очиқ мулоқотда ташқи реклама объектлари бўйича ўтказилган давра суҳбатида ҳар бир соҳа мутасаддилари ташқи реклама объектлари нега бузилаётганига жавоб берди. Бу ҳақда «Рост24» хабар берди.

    Фото: Савелий Соколов

    Фото: Савелий Соколов

    Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ўринбосари Эрали Бозоров тартибсиз ўрнатилган реклама конструкциялари йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиб, фуқароларимиз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига жиддий хавф солаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мирзиёд Маҳкамов айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи реклама фаолиятида солиқ базаси яширилаётгани, солиқлар ўз вақтида тўланмаётгани, бу эса бюджетга тушумларнинг пасайишига сабаб бўлаётгани, натижада ижтимоий соҳа дастурларини амалга оширишда муаммолар пайдо бўлаётганини маълум қилди.

    Қурилиш вазири бошқарма бошлиғи Б.Содиқов ўз чиқишида ташқи реклама конструкцияларини ўрнатишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига етарли даражада риоя этилмаётгани, шаҳарларнинг ташқи қиёфаси ва кўркига раҳна солинаётганини қайд этди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Даврон Қамбаров ташқи реклама конструкциялари ноқулай об-ҳаво шароитлари, жумладан, кучли шамол ва ёғингарчиликлар таъсирида фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкига хавф солаётгани, ушбу конструкциялар фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларига тўсқинлик қилаётганига диққатини қаратди.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурот Ҳайтметов, жумладан, ташқи реклама констурксияларини тартибга келтириш учун тадбиркорлик субъектларига 6 ойдан кўпроқ муддат берилганини, бундан ташқари, медиация асосида ташқи реклама конструкцияларини тартибга келтириш учун судлар томонидан ҳам маълум муддат имконият тақдим этилгани, лекин шунга қарамай, бир қатор тадбиркорлик субъектлари томонидан бу борадаги қонун ижроси таъминланмаганига эътибор қаратди.

    Республика манавият ва маърифат маркази раҳбари Минхожидин Ҳожиматовнинг таъкидлашича, айрим тадбиркорлар кўпроқ даромад олиш мақсадида ташқи реклама воситаларида миллатимиз тимсолига айланган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа улуғ мутафаккирларимизнинг табаррук сиймоларидан бачкана усуллар орқали фойдаланишга уринмоқда. Халқимиз маънавияти ва қадриятларига очиқдан очиқ беписандлик ҳисобланган бундай ҳолатлар юртдошларимизнинг жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, яна бир қатор ташкилотлар вакиллари ҳам мавзуга оид муаммоларнинг ечими юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

    Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур вазиятга муносабат билдириб, Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори билан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш, ўрнатиш, уларга ер ажратиш, тўловлар миқдорини аниқлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва бошқа масалалар юзасидан ягона амал қилувчи механизмлар жорий қилинганини таъкидлаганди.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ташқи реклама конструкцияларини хатловдан ўтказиш, ягона электрон реестрни шакллантириш мақсадида ташқи реклама объектларига мораторий жорий этилди. Ушбу тақиқ 2021 йилнинг 1 апрелидан 31 декабригача амал қилади.

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юзлаб ташқи реклама конструкциярлари ҳеч қандай ҳуқуқий асослар кўрсатилмасдан бузиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ташқи реклама конструкциялари бузиб юборилишининг қонунийлигини ўрганишга киришди. Савдо-саноат палатаси реклама баннерлари нима сабабдан бузилаётганига ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент ҳокимлигига сўров юборди.

    25.04.2021, 14:29   Изоҳ (0)   52342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокурор Ўзбекистонда 2020 йил ер билан боғлиқ масалаларда қанча мансабдор жавобгарликка тортилганини маълум қилди

    25.04.2021, 14:08

    Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси ходими коронавирус оқибатида вафот этгани айтилди

    25.04.2021, 13:09

    Ўзбекистонда 26 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    25.04.2021, 12:27

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 348 кишида коронавирус тасдиқланди

    25.04.2021, 11:05

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 550 минг кишига яқинлашди

    25.04.2021, 10:26

    Наманганда икки нафар ёлланма ишчи тупроқ остида қолиб, ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    25.04.2021, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.