Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 33-турида «Ливерпуль» 24 апрель, шанба куни «Ньюкасл»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Муҳаммад Салоҳ мерсисайдларни олдинга олиб чиқди. Шунингдек, ўйин давомида майдон эгаларида бир қатор қулай имкониятлар бўлди, бироқ «ҳаккалар»нинг чуқур ҳимоясини ёриб ўтиш Юрген Клопп шогирдларига бошқа насиб этмади.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Каллум Уилсон гол урганди, бироқ ҳужум вақтида тўп футболчининг қўлига тегиб кетгани сабаб бу гол бекор қилинди. Бироқ сўнгги сониялар ўтиб бораётганда Жо Уиллок ўзининг аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади.
«Ливерпуль» 54 очко билан 6-ўринда бормоқда, «Ньюкасл» эса (36) 15-поғонадан жой олган.
АПЛ
33-тур баҳси
24 апрель, шанба
«Ливерпуль» — «Ньюкасл» 1:1
Голлар: 1:0 – 3 Салоҳ, 1:1 – 90+5 Уиллок.«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Робертсон, Кабак, Фабиньо, Мане, Тиаго Алькантара (Жонс, 77), Вейналдум, Диогу Жота (Милнер, 58), Салоҳ, Фирмино.
«Ньюкасл»: Дубравка, Фернандес, Кларк (Уиллок, 64), Дамметт, Ритчи, Шелви, Мёрфи, Лонгстафф, Альмирон (Гэйл, 85), Сен-Максимен, Жоэлинтон (Уилсон, 60).
Огоҳлантиришлар: Кабак (9), Фернандес (16), Фабиньо (89).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)