«Челси» хўжайини Роман Абрамович Кремлдан келган буйруқдан кейин Европа Суперлигасини тарк этиш қарорига келган, дея хабар қилмоқда Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетаси.
Манбада таъкидланишича, Абрамовичга Суперлига Россиянинг қизиқишларига қарама-қарши экани тушунтирилган. Сабаби «Газпром» компанияси Чемпионлар Лигасининг асосий ҳомийларидан бири ҳисобланади.
«Россиянинг «Бавария»си ҳисобланган «Зенит» деярли «Газпром»га қарашли ва клуб Чемпионлар Лигаси сақлаб қолинишини истаган», — дейилади нашрда.
Таъкидланишича, Абрамович Россия президенти Владимир Путин билан муносабатлари бузишини хоҳламаган ва бу лойиҳани тарк этган.
«Челси» Англиянинг бошқа клублари қаторида Европа Суперлигасини тарк этишини эълон қилди.
АПЛнинг олти клуби ва яна олтита жамоа 18 апрель куни Европа Суперлигасига асос солинганини эълон қилди. Бироқ инглиз клублари кетма-кет янги лойиҳани тарк этганини эълон қилди ва Европа Суперлигаси икки кунга бормай тўхтатилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)