Польшанинг Келсе шаҳрида 13—23 апрель кунлари бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Унда Ўзбекистон қизлар ва йигитлар терма жамоаси 18 нафар боксчи билан (10 нафар ўғил бола, 8 нафар қиз) иштирок этди.
23 апрель куни ўғил болалар ўртасидаги финал учрашувлари ўтказилди. Шаҳзод Музаффаров финалда россиялик Евгений Жоровга қарши жанг қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди. Жаҳонгир Зокиров эса арманистонлик Ованес Папазян билан тўқнаш келди. Ўзбекистонлик боксчи учинчи раундда рақибини нокаутга учратиб, чемпионга айланди.
Аввалроқ қизлар ўртасидаги баҳслар якунлангани ва унда Нигина Ўктамова ушбу тоифада Ўзбекистонга илк олтин медални тақдим этгани хабар қилинганди.
Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ўнта медалга эга чиқди.
Ўғил болалар
Олтин:- -52 кг: Шаҳзод Музаффаров
- +91 кг: Жаҳонгир Зокиров
- -69 кг: Аълохон Абдуллаев
- -81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
Қизлар
Олтин:- -54 кг: Нигина Ўктамова
- -64 кг: Моҳинабону Абдуллаева
- -57 кг: Ситора Турдибекова
- -60 кг: Дилфуза Бекова
- -69 кг: Хадичабону Абдуллаева
- -75 кг: Соҳиба Рўзметова
Изоҳ (0)