Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам роли билан таниш бўлган турк актрисаси Марям Узерли Халқаро аёллар форумида иштирок этиш учун Россияга келди.

Фото: Instagram / @meryemuzerlimeryem

Фото: Instagram / @meryemuzerlimeryem

Юқори рейтингли телешоуларга ташриф буюриши учун актрисанинг менежерлари 30 минг доллар сўраши маълум бўлган.

Москва халқаро кинофестивалининг очилиш маросимига ташриф буюрган актрисанинг ташқи кўринишига қараб, унинг даромади нимага сарфланиши ҳақида билиш қийин эмас. Фестиваль иштирокчилари нафақат фильм томоша қилиш, балки образларини оммага кўз-кўз қилиш учун ҳам ташриф буюрган. Марям Узерли эса ўзига хос кўриниши билан қизил йўлакни безаб турган.

Фестивальнинг очилиш маросими учун юлдуз елка қисми очиқ, қора рангдаги ҳашаматли либос танлаган. Келишган қадди-қоматига қараб унинг 2021 йил январда она бўлганига ишониш қийин. Аммо жозибали кўрсатган либоси, сарв қомати ҳам унинг тақинчоғининг нархичалик реакцияларга сабаб бўлмаган. У образини якунлаш учун оқ олтин ва бриллиантдан ясалган, баҳоси 266 минг долларга тенг тақинчоқлар таққан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар