«Реал» Испания чемпионати 31-тури доирасида 21 апрель куни «Кадис»га қарши кечган ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисобни 30-дақиқада Карим Бензема пенальтини голга айлантирган ҳолда очди.
«Реал» Ла Лига доирасида 2020 йилнинг 24 октябридан бери биринчи марта 11 метрлик жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Ўшанда Серхио Рамос «Камп Ноу»да «Барселона» дарвозасини ишғол қилганди.
«Реал чемпионат доирасида кетма-кет 25 ўйиндан бери пенальти тепмаётганди. Бу клуб учун Ла Лигада 1974 йилдан кейинги давр ичидаги энг учун серия ҳисобланади.
«Кадис» — «Реал» учрашуви Антонио Матеу Лаос бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)