Италиянинг икки клуби — «Милан» ва «Ювентус» Европа Суперлигасини тарк этганини расман маълум қилди.
«Милан» мухлислар фикрига қўшилган ҳолда, бу лойиҳадан чиқишини эълон қилди.
Туринликлар эса Суперлиганинг потенциалига ишонишини, бироқ уни ҳозирги вақтда амалга ошириш жуда қийинлигини билдирди.
Аввалроқ «Атлетико» ва «Интер» лойиҳада иштирок этмаслигини маълум қилганди.
Шу тариқа Европа Суперлигасини тарк этишини эълон қилмаган иккита клуб қолди: «Реал» ва «Барселона». Яқин орада бу икки клуб ҳам мусобақадан воз кечганини маълум қилиши кутилмоқда.
18 апрель куни юқорида санаб ўтилган клублар ва АПЛнинг топ-6 жамоаси Европа Суперлигасига асос солди. Унинг раҳбари этиб «Реал» президенти Флорентино Перес тайинланди. «Ювентус» президенти Андреа Анелли эса унга ўринбосар бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)