«Манчестер Юнайтед»га эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи клубни сотиб юбориш имкониятларини кўриб чиқади.
Бу қарорга Европа Суперлигаси атрофида рўй берган воқеалар сабаб бўлган бўлиши мумкин. «Манчестер Юнайтед» янги лигани ташкил этган 12 таъсисчидан бири эди.
Daily Mail журналисти Майк Киганга кўра, ҳозирда барчаси Глейзерлар «Манчестер Юнайтед»ни ҳақиқатда сотиб юбориши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Ушбу хабарлардан кейин икки вазн дивизионида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор клубни сотиб олиш истаги ҳақида маълум қилди.
«‘Манчестер Юнайтедъни сотиб олиш ҳақида ўйлаяпман. Бунга нима дейсиз?», — дейди ирландиялик яккакурашчи.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» вице-президенти Эд Вудворд йил сўнгида ўз лавозимини тарк этиши аниқ бўлганди.
Глейзерлар «Манчестер Юнайтед»ни 2005 йилда 790 миллион фунт эвазига сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)