Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳридаги Анҳор каналининг Шайхонтоҳур туманидан ўтувчи қисмидан номаълум эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Facebook / @LayloRustamova

Фото: Facebook / @LayloRustamova

Қайд этилишича, 2021 йил 20 апрель куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 102 хизмати орқали тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Лабзак» маҳалласи Зулфияхоним кўчасидан оқиб ўтувчи Анҳор канали бўйлаб Юнусобод юқори оқими тарафидан номаълум эркак киши жасади  топилган.

Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойи Шайхонтоҳур тумани «Лабзак» маҳалласи Зулфияхоним кўчасидан оқиб ўтувчи Анҳор канали олдига бориб Шайхонтоҳур тумани прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳи, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан биргаликда мурда кўздан кечирилган ва ушбу жараёнда мурдада куч ишлатиш ҳолатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмаган

Фото: Facebook / Лайло Рустамова

Фото: Facebook / Лайло Рустамова

Ҳолат юзасидан шахси номаълум жасадни аниқлаш борасида олиб борилган тезкор қидирув суриштирув ишлари натижасида, 2021 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ЭКБ «АДИ СОНДА» базасидан жасаднинг олинган бармоқ излари текширилганда ушбу шахси (номаълум жасад) Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Х.Эргашов кўчасида яшаган, 1979 йил 26 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган П.Ф.га тегишли экани аниқланган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Фарғонада кундошининг 9 ёшли қизининг бошига уриб, каналга ташлаб юборган аёл ушлангани, Самарқандда акасини ўлдиргандан сўнг жасадини бўлакларга бўлиб, каналга оқизиб юборган ука қўлга олингани ҳамда Наманганда Cobalt каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар